

Назорат учрашуви. Анталия
"Сурхон" (Ўзбекистон) — "Шинник" (Россия) — 0:2
Голлар: Стефанович 41' (0:1), Порохов 81' (0:2).
"Сурхон" жамоаси ушбу баҳс орқали янги мавсум олдидан ўз камчиликларини кўздан кечириб олди. Россия клубининг тажрибали футболчилари ҳар иккала бўлим якунида биттадан гол уриб, ғалабани нақд қилишди. Сурхонликлар ушбу ўйин учун таркибни сир сақлашга қарор қилди.



