UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:43"Милан" — "Интер". Таркиблар маълум  8 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  1 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  15 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  4

"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди Янгиликлар

"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди

Аввалроқ "Ғазалкент" Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширган бўлиб, клубга янги футболчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганди.

Кейинги қадам сифатида "Ғазалкент" Бўстонлиқ туманида жойлашган футбол стадионига инвестиция киритиш орқали, ундан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланиш юзасидан ариза топширди. Мазкур босқичда клуб стадионни капитал таъмирдан чиқариш бўйича смета харажатларини ишлаб чиқиб, унинг молиялаштириш манбалари бўйича ўз режасини тасдиқлаб улгурган. Эндиликда клуб Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда белгиланган тартибда стадиондан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини бошлаган. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли масалалар тўлиқ ҳал этилса, Ғазалкентдаги стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари старт олади. Клуб режасига кўра, барча масала ўз вақтида ижобий якун топса, янги қиёфадаги стадион шу йилнинг иккинчи ярмига қадар тайёр бўлади ва Ғазалкент шаҳрига катта футбол қайтади. 

Шунингдек, Ассоциациянинг амалий кўмаги билан "Ғазалкент" футбол клуби ҳамда Тошкент вилояти футбол мактаби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7 апрелдаги 115-сонли қарори асосида амалга оширилаётган мазкур қадамлар сабаб, эндиликда Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида "Ғазалкент" футбол клуби мактабининг филлиаллари босқичма-босқич ташкил этилади. Ўз навбатида, клуб саккиз ёш тоифаси бўйича 25 нафардан кам бўлмаган футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишни бошлайди. 

Айни вақтда "Ғазалкент" клуби Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган бўлиб, унинг йиллик харажатлар сметаси Лига рўйхатидан ўтказилган. 2026 йил давомида клуб ўзининг стадиони, базаси ва талаб даражасидаги футбол мактаби мавжуд бўлган лойиҳага айланиши кўзда тутилган. Режага кўра, кейинги йилларда клуб ОФК лицензиялаш жараёнларига синов тариқасида жалб этилади.

Клуб сметаси, стадионни тўлиқ таъмирлаш харажатлари хусусий инвестисиялар ҳисобидан амалга оширилаётгани, унинг стратегияси ва болалар футболини янада ривожлантиришга бўлган ёндашувидан келиб чиқиб, Лига "Ғазалкент" футбол клубини Про лига иштирокчилари сафига қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 фев 19:36:39
Odiljon
Осмондан тушдими бу жамоа ха узбек футболи Сенга хамма нарса ярашаверади супер лига куйиш керак Эди
Хужвти боракан
   
09 фев 18:54:17
Buhgalter
Пролигага чиқиш учун биринчи лигада ғолиб чиқиши шартми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика