Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди

Iskandarov Abdulaziz
10 фев 2026, 08:10
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати расмий хабар берди.

Ўтган мавсумни ижара асосида "Хоразм" сафида ўтказган тожикистонлик ҳужумчи Шахром Самиев ҳуқуқий жиҳатдан "Андижон"га тегишли бўлиб, у "бургутлар" сафидаги фаолиятини 2024 йилда бошлаган ва ўшанда уч йиллик шартнома тузган. 2024 йил "Андижон"да ва 2025 йил "Хоразм"да ўйнаган легионер Ироқнинг “Ал-Карма” клуби билан шартнома имзолади. 

Шуни маълум қилинадики, икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, футболчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди ва у фаолиятини энди Ироқ чемпионатида давом эттиради.


Аввалроқ сайтимиз орқали Самиевнинг Ироқ клубига ўтаётгани ҳақида маълум қилган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати