"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади

Iskandarov Abdulaziz
10 фев 2026
Португалиялик мутахассис Руй Витория расман БААнинг "Ал-Васл" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги тўққизинчи клуби бўлди. Витория БААга йўл олгунга қадар Грециянинг "Панатинаикос" жамоасини бошқарган ва 2025 йилда клуб билан ҳамкорликни тўхтатган эди. У бундан аввал Миср миллий терма жамоасида ҳам ишлаган.

Витория фаолияти давомида "Бенфика", "Ал Насср", "Бенфика", "Спартак" жамоаларини бошқарган. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia