UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  0 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  1 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  22 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4

"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич" Янгиликлар

"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"

Бутсаларини михга илиб, "Сўғдиёна" ўринбосарларига мураббий этиб тайинланган Станислав Андреев клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Футболчилик фаолиятингизни якунлаб, ўзбек футболида ёрқин из қолдирдингиз. "Сўғдиёна” U-21 жамоаси сизга ишониб топширилди. Мураббийлик фаолиятингизда улкан зафарлар ва омад тилаб қоламиз.

— Илиқ сўзларингиз ва табрикларингиз учун катта раҳмат. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти томонидан билдирилган ишонч мен учун катта шараф, айниқса 21 ёшгача бўлган ёшлар жамоаси билан ишлаш имконияти. Бу босқич ҳаётимда янги ва жуда муҳим, чунки айнан “Сўғдиёна”да мен футболчилик фаолиятимни якунлаб, мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. Бу ерда клубнинг келажаги шаклланади. Мен футболчилик йилларим давомида тўплаган барча тажрибамни йигитларга беришга ҳаракат қиламан: интизом, характер, профессионал муносабат ва ўйинга бўлган муҳаббатни.

Бизнинг мақсадимиз — фақат ғалабаларга эришиш эмас, балки асосий жамоа даражасига тайёр бўлган футболчиларни тарбиялаб етиштиришдир!

— Янги мавсумдаги жамоанинг асосий мақсади қандай?

— Ёшлар жамоамизнинг асосий вазифаси — фақат турнир жадвалидаги натижа эмас, балки “Сўғдиёна” асосий жамоаси учун сифатли захира тайёрлашдир. Биз профессионал футбол талабларига — тактик, жисмоний ва психологик жиҳатдан тайёр бўлган футболчиларни тарбиялашимиз керак. Шу билан бирга, албатта, рақобатбардош бўлиб, юқори ўринлар учун курашишни ҳам хоҳлаймиз.

 Мавсумга тайёргарлик қандай ўтмоқда ва нималарга урғу берилмоқда?

Тайёргарлик жараёни жуда интенсив тарзда ўтмоқда. Замонавий футбол юқори темп ва чидамлиликни талаб қилгани сабабли, биз жисмоний базага катта эътибор қаратмоқдамиз. Шу билан бирга, тактик интизом устида кўп ишлаяпмиз — айниқса ҳимоядан чиқиш, прессинг ва ҳужумга тезкор ўтиш жиҳатларида. Мен учун жамоа жасур, тартибли ва агрессив футбол ўйнаши муҳим.

— Таркибда қандай ўзгаришлар бўлди? Кимлардан прогресс кутяпсиз?

— Бу мавсумда таркиб янгиланди: 2005–2007 йилларда туғилган бир нечта истеъдодли футболчилар қўшилди. Ҳозирнинг ўзидаёқ кейинги босқичга ўтишга тайёр бўлган футболчилар гуруҳи мавжуд. Аммо мен алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатишни истамайман — ёшлар футболида тизим ва рақобат муҳимроқ. Ким барқарор ишласа ва ўсишда давом этса, албатта ўз имкониятини қўлга киритади.

— Асосий таркибга ўтиши мумкин бўлган футболчилар борми?

— Ҳа, бундай футболчилар бор. Бир нечта йигитлар аллақачон асосий жамоа мураббийлар штаби назоратида. Бизнинг фалсафамиз — агар футболчи даража ва менталитет жиҳатидан тайёр бўлса, ёшларга йўл очиб бериш. Мавсум давомида U-21 жамоасидан “Сўғдиёна” асосий таркибига ўтишларни албатта кўрамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
10 фев 15:44:42
Don Karlo
Вақт жуда тез ўтмоқда,
яқиндагина шу мураббий пахтакор ва терма формасида юрарди. Енди улғайиб тренер бўбди. Қанотладан тез югириб ҳужум бошларди. 28 номерда ўйнерди.
Рахматли отами еслатди. Твдан Пахтакори ўйинини кўриб ўтирардила. Шу болани мақтардила.
Ехххх,,, ажиб хотиралар...
+1   
10 фев 19:08:31
Bexzodbek Xoldarov
Stasga omad MTJ da qancha ter to'kkan Juda kop mexnati singgan Endu murabbiylikda xam omadlar tilayman VPered Satas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика