UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  93 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди  Янгиликлар

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди 

Теглар :  Бунёдкор
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Бунёдкор” академияси майдонларида ўтказилган - 2011 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дўстлик ва Жиззах жамоалари ўртасидаги баҳснинг тақдирини битта гол ҳал қилди ва якунда жиззахликлар 3-ўрин соҳибига айланди.

Мусобақанинг финал учрашуви голларга бой тарзда ўтди. Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши майдонга чиққан тарбияланувчиларимиз меҳмонлар дарвозасини беш бор ишғол қилди. Рақиб бешта голга бир марта жавоб қайтара олди, халос.

Одатдагидек, мусобақанинг финал учрашуви якунлангач ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда “Бунёдкор” футбол клуби директори Мурод Алиев, “Бунёдкор” академияси директори Мурод Отажонов ва бир қатор расмийлар иштирок этди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” мусобақаси

1 октябрь

3-ўрин учун

Дўстлик – Жиззах - 0:1

ФИНАЛ

Бунёдкор-А - Тошкент вил. ФА (Янгийўл) - 5:1

Энг яхши дарвозабон – Даниэл Тараев (Тошкент вил. ФА)

Энг яхши ҳимоячи – Камрон Қаҳрамонов (Бунёдкор-А)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Абдуллоҳ Бахтиёров (Дўстлик)

Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар – Элшод Қобилов (Жиззах)

Энг яхши ўйинчи – Муҳаммад Юсуф Шаробиддинов (Бунёдкор-А)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика