Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди

Sherzod Nurmatov
13 май 2025, 15:48
Миллий жамоа июнь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, VAR'да эса Александр Кинг ишлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, VAR'да эса Фу Минг фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланса, Ўзбекистон – Қатар баҳси 10 июнь куни 18:45 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати