UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Ўзбекистон Кубогида нима гап? Янгиликлар

Ўзбекистон Кубогида нима гап?

Бугун иккита гуруҳда Кубокинг гуруҳ ўйинлари ўз якунига етади.

Ўзбекистон Кубогининг бу йилги мавсуми ҳам жамоаларни 8та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилмоқда. 32та жамоа кураш олиб бораётган гуруҳ баҳслари якунланганидан сўнг кейинги босқичга чиққан 16та жамоа номини билиб оламиз.

Ҳозирги пайтга келиб тўртта жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгурди. Булар - "Қизилқум", "Хоразм", "Сўғдиёна" ва "Динамо". Қуйида барча гуруҳларга тўхталган ҳолда вазиятни чамалаб кўрамиз.

A гуруҳи: "Сўғдиёна"нинг шериги ким бўлади?


Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби дастлабки икки турда ғалаба қозониб, 1/8 финал масаласини ҳал қилиб бўлди. Иван Бошкович шогирдлари дастлаб "Арал", сўнгра "Цементчи"ни гол ўтказмасдан йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Бу гуруҳда 3-турдан сўнг кейинги босқичга чиққан иккинчи жамоа номини билиб ўтамиз. Ҳозирча "Арал" ҳисобида 3 очко бор ва охирги турни ўз майдонида "Цементчи"га қарши ўтказади. Бу томондан олиб қарасак, "Арал"да имконият юқори. "Сўғдиёна" катта эҳтимол билан "кераксиз" кўринган охирги турда иккинчи таркибни ўйнатса керак. Агар "Хоразм ФА" ютгудек бўлса, 4 очко билан кейинги босқич имконияти пайдо бўлади.

3-тур учрашувлари. 20 май
"Арал" - "Цементчи"
"Сўғдиёна" - "Хоразм ФА"




B гуруҳи: Иккита жамоада яхши имконият


Бу гуруҳдан "Динамо" 6 очко тўплаб кейинги босқичга чиқиб бўлган. Эндиликда иккинчи жамоа масаласини ҳал қилиб олиш бўляпти. Кубокнинг амалдаги соҳиби "Андижон" гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум бўлди, чунки андижонликлар қаторасига икки бор мағлубиятга учрашди. "Динамо" эса иккита ўйинда зафар қучиб, 1/8 финал масаласини ҳал қилди.

Бугун ушбу гуруҳда охирги тур беллашувлари бўлиб ўтади. Ва албатта, кўпчиликнинг эътибори Термизда кечадиган "Сурхон" - "Лочин" баҳсига қаратилади. Воҳа дербисидаги натижа кейинги босқичга чиқадиган иккинчи жамоани аниқлаб беради. Андижондаги учрашув эса ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

3-тур учрашувлари. 13 май
19:00. "Андижон" - "Динамо"
19:00. "Сурхон" - "Лочин"




D гуруҳи: Кураш қизғин кетяпти


Бу гуруҳда деярли тенг кучли жамоалар йиғилган. "Олимпик" дастлабки икки турдаги мағлубияти сабаб Кубок билан хайрлашиб бўлди. Қолган учта жамоада эса гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолган. 4 очкоси бор жамоалар сўнгги турни уйда ўтказишади: "Машъал" Муборакда "Олимпик"ни қабул қилса, "Шўртан" Ғузорда "Иштихон"ни синовдан ўтказади.

Катта эҳтимол билан мезбон сифатида ўйнайдиган жамоаларнинг кейнги босқичга чиқиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда ҳар икки клуб ҳам Суперлигада ўйнаяпти ва таркиб борасида бирмунча устунликка эга.

3-тур учрашувлари. 14 май
"Машъал" - "Олимпик"
"Шўртан" - "Иштихон"




E гуруҳи: Водий клублари кейинги босқичдами?


Илк турда "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўзаро баҳс олиб бориб 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Шундан сўнг 2-турда ҳар икки жамоа ўз ғалабасини нишонлади. Бу гуруҳда водий жамоаларининг кейинги босқичга чиқиши аниқ бўлиб улгурган. Чунки "Оқтепа"ни ҳисобга олмаганда, қолган учала жамоа ҳам водийники.

Агар охирги турда "ФарДУ" "Навбаҳор"га жиддий қаршилик кўрсата олса, гуруҳдаги вазият яна чигал кўриниш олади. Лекин наманганликлар уйда тўп тепишини унутмайлик. Шунингдек, "Нефтчи" ҳам сўнгги турни ўз майдонида ўтказади.

3-тур учрашувлари. 14 май
"Навбаҳор" - "ФарДУ"
"Нефтчи" - "Оқтепа"




F гуруҳи: Мураккаб вазият


Бу гуруҳдан "Қизилқум" вазифани биринчи бўлиб уддалади. Навоийликлар дастлаб 4:0, сўнгра 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқич масаласини ҳал этишди. Ана энди иккинчи жамоани аниқлаб олиш қоляпти.

"Қизилқум" 3-турни сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Бу баҳсда майдон эгаларини дуранг ҳам қониқтиради. Агар охирги турда "Замин" зафар қучгудек бўлса, очкосини тўрттага етказиб олади. Лекин бу ҳам гуруҳдан чиқиш учун камлик қилиб қолиши мумкин.

3-тур учрашувлари. 21 май
"Қўқон-1912" - "Қизилқум"
"Замин" - "Андижон ФА"



G гуруҳи: Кўп нарса Тошкентдаги ўйинда ҳал бўлади

Гарчи "Бунёдкор" 6 очко тўплаб гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса-да, лекин ҳаммаси охирги турда ҳал бўлади. Агар "Бухоро" охирги турда ғалаба қозониб, "Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб этгудек бўлса, унда учала жамоада ҳам бир хил олти очкодан бўлади. Ва шунда учта жамоанинг ўзаро ўйинлари ҳисобга олинади.

Бундан кўриниб турибдики, кўп нарса Тошкентда бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Локомотив" қарама-қаршилигида ҳал бўлади. Бу эса жуда қизиқ ўйин бўлишини англатади.

3-тур учрашувлари. 21 май
"Бунёдкор" - "Локомотив"
"Бухоро" - "Наманган ФА"




H гуруҳи: "Насаф" мураккаб аҳволда

Бу гуруҳда "Пахтакор"нинг илк турда ОКМКни мағлуб этгани қўл келиши мумкин. Чунки жамоа ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйган ва бугун "Насаф"га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин "Насаф" учун финалга айланади, сабаби қаршиликларни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Жамоа ўта мураккаб вазиятда қолган.

Гуруҳдаги яна бир фаворит жамоа ОКМК ўз майдонида "Навоий ФА" билан ўйнайди ва ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонса керак. Вазият шундайки, "Пахтакор" 6 очко тўплаб ҳам гуруҳда қолиб кетиши мумкин. Агар очколар тенг бўлиб қолса, унда учта жамоанинг ўзаро ўйинлари ҳисобга олинади.

3-тур учрашувлари. 13 май
19:00. "Пахтакор" - "Насаф"
19:00. ОКМК - "Навоий ФА"





I гуруҳи: "Хоразм"га қойил


Узоқ йллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" Кубок ўйинларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоа дастлабки иккита турда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб бўлди. Шу боис "Хоразм"нинг охирги ўйини жамоа учун унчалик муҳим эмас.

Гуруҳдан чиқишга ҳаракат қилаётган "Олимпик Мобиуз" билан "Жайхун" бу тур ўзаро баҳс олиб боради. Демак, ғалаба қозонган жамоа 1/8 финал йўлланмасига эга чиқади. Мабодо дуранг қайд этилса, унда "Жайхун"ни кейинги босқич билан табрикласа бўлади.

3-тур учрашувлари. 21 май
"Олимпик Мобиуз" - "Жайхун"
"Хоразм" - "Сирдарё ФА"




Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳозирча 4та жамоа кейинги босқич масаласини ҳал этган. Бугунги ўйинлардан сўнг омадли яна тўртта жамоа номини билиб оламиз.




Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
13 май 20:50:25
Fast TV
Насафга кубок керакмас, базада Ўзбекистон ва суппео кубок тиқилиб ётибди. Насаф кубок учун уйнамаслигини биринчи турда ҳаракатидан билганман.
   
13 май 18:17:35
Абдулазиз Кодиров
Кучлиларини Андижонда кутамиз
   
13 май 17:29:59
Шухрат Эргашев
Хакикатдан хам кубок бахсларига куръа ташлагунча, клублар даражасига караб саватчага ажратилса булмасмиди? Балким бу уртамиёна клубларга хам мусобака давомида узокрок боришга имкон беришдир аксинча кубокга 1 ёки 2 та талабгорларни "синдириш" учун шу таквим килинганмикин?
   
13 май 17:10:57
Muzaffar
Qanday 3 ta kuchli jamoa OKMK Nasafa va Paxtakor bitta guruhda oʻzi, qolgan guruhlarda esa buni aksi, qura qilayotganda klublar reytingiga qarab qilsa bolmaydimi, OKMK ham Paxtakor ham
Nasaf ham reytinggi boyicha 3- savatdan qanday orin olgani tushunarsiz
   
13 май 16:45:10
Аих
Фабрицио Романо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Профиллар сотилади: Хоким назар никли профил 100 минг Саид бурхон никли 100 минг Азарбайжан никли 100 минг Барсити никли 100 минг Фабрицио Романо 500 минг Омокчи буганлар блауДНА групасида гаплашамиз
Евродами?
-1   
13 май 16:52:59
dessi anvar
айрим гурухларга қарасайз кулгингиз келади нима бу спектакль , насафни икки йилдан бери сиқувга олган кубокда , уч марта кетма кет кубокни ютгани маззами мазза кимгадир аза
-1   
13 май 16:08:57
Фабрицио Романо
Профиллар сотилади:
Хоким назар никли профил 100 минг
Саид бурхон никли 100 минг
Азарбайжан никли 100 минг
Барсити никли 100 минг
Фабрицио Романо 500 минг

Омокчи буганлар блауДНА групасида гаплашамиз
-1   
13 май 16:08:26
Фабрицио Романо
Профиллар сотилади:
Хоким назар никли профил 100 минг
Саид бурхон никли 100 минг
Азарбайжан никли 100 минг
Барсити никли 100 минг
Фабрицио Романо 500 минг

Омокчи буганлар блауДНА групасида гаплашамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика