UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  155 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  4 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..." Янгиликлар

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..."

"Бухоро" жамоаси қишки трансферлар вақтида "Динамо" футболчиси Обид Жўрабоевни ўз сафига қўшиб олди.

Биз ўз навбатида янги клуб билан шартнома имзолаган Обид Жўрабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


“Куни кеча “Бухоро” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзоладим. Аслида ушбу жамоага бизни Ҳаким Фузайлов таклифи билан ташриф буюргандим. У инсон билан ўтган йилда “Динамо”да биргаликда ишладик ва жамоани Суперлигага қайтара олдик. Шу ўринда менга катта ишонч билдирган Фузайловга миннатдорчилик билдираман. 

- Сиз “Динамо” билан Суперлигада тўп тепиш истагида эканингизни таъкидлагандингиз. Бу жамоани тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Биласизми, “Динамо” билан шартномамиз бир мавсумга мўжалланган бўлиб, декабрда поёнига етди. Биз клуб билан қўйилган вазифани уддасидан чиқиб, Суперлигага чиқдик. Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Ўтган мавсумни охирларига борганда, айтайлик, 3 тур қолганида вазифа бажарилганидан сўнг раҳбарият хорижлик мутахассислар билан музокара ўтказишга киришганди. Бу ҳолатдан Ҳаким Фузайловнинг ҳам хабари бор эди. Тайёргарлик бошланиш арафасида ҳеч ким билан алоқага чиққани йўқ. Ўтган йилги таркибдан бир нечтасини сақлаб қолишди ва қолганларга жавоб беришди. Чақирилмаган жойга боргандан нима фойда бор? Алам қилгани шуки, Суперлигага чиқиш йўлида меҳнат қилинди, охиригача курашдик. Ҳеч бўлмаса таркибда шулардан 10 нафари қолса керак деган тахмин бор эди. Минг афсуски, тахминимиз ўзини оқламади. 

- “Динамо”дан кетишингизни барибир кутмаган бўлсангиз керак?

- Албатта. Чунки менда жамоада қолсам керак деган тахмин бор эди. Ҳар ҳолда меҳнат қилиб, Про-лигадан Суперлигага чиқишимиз осон бўлгани йўқ. Раҳбарият шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибда тажрибали йигитларни сақлаб қолса керак деб ўйлагандим. Бундай бўлишини биргина мен эмас, қолган футболчилар учун ҳам кутилмаган хол бўлди. Ҳар бир футболчи элитада тўп тепишни истайди. Бундан фожеа ясамаслик керак. Тақдирга ёзилгани бўлади.

- Ҳаким Фузайлов яхши ишлаган ҳолда самарқандликларга ёрдам берди. Унинг истеъфога чиқарилишига муносабатиннгиз қандай бўлди?

- Ҳаким Қаюмовичнинг тарк этиши ҳам кутилмаганда рўй берди. Самарқандда катта бюджет бўлмаса-да, яхши жамоани шакллантирди. Аслида “Динамо”ни Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Лекин мутахассис буни бажара олди. Раҳбарият қўйган вазифани уддасидан чиқди. Лекин раҳбарият кутилмаганда хорижлик мутахассис излашга тушди. Бундан албатта Фузайловнинг ҳам хабар топди. Нима бўлса ҳам унга ишонч билдирилса ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда янги мураббий келиб, у футболчиларни чақириб, жамоавий ўйинни йўлга қўйишига кўп вақт талаб қилади.

Мақсадимиз “Бухоро”ни Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Клуб ўз мавқеига эга бўлган жамоалардан бири. Мухлислари клубни фақат элитада кўришни истайди. Бу йилдан раҳбарият барча шароитларни яратмоқда. Бу орқали жамоани Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Ишонаманки, Про-лигада ижобий натижалар намойиш қилиб, жамоани кучлилар қаторига қайтара оламиз. 

- 2022 йилги Про-лига ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Назаримда, янги мавсум янада қизиқарли бўлади. Чунки “Андижон”, “Машъал” ва “Турон” жамоалари Суперлигадан тушиб кетишди. Кучлилар қаторига қайтиш учун даъвогарлар сони кўпайди. Ўйинлар қизиқарли ва муросасиз кечади. Биз насиб қилса, 2022 йилги мавсумни муваффақиятли тугатамиз деган мақсад бор.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика