Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди
		
		01 июн 2024 23:48
        Янгиликлар	
	 
				 
				Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди
Флорентино Перес "Олтин тўп" учун "Реал"нинг уч ўйинчиси курашишини хоҳлайди.
			"Реал" президенти бу йили 2010 йил "Барселона"нинг уч ўйинчиси, аниқроғи Лионель Месси, Андрес Иньеста ва Хави "Олтин тўп" учун даъвогарлик қилган вазият такрорланишини хоҳлайди.
Перес эндиликда шундай ҳолатга "Реал" ўйинчилари эришишини истамоқда. Флорентино 2024 йил соврин учун курашда Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Тони Кроос ёки тез орада "Реал"га қўшиладиган Килиан Мбаппе даъвогарлик қилишини хоҳлайди.
Флорентино Чемпионлар лигасидаги ғалаба, шунингдек ушбу ўйинчиларнинг Америка кубоги ва Евро-2024'даги сифатли иштирокларидан сўнг бутун подиумда "Реал" ўйинчилари бўлишга имконият борлигини тахмин қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар