Мбаппе Туркия билан ўйинда Зидан уни қанотга ўтказиб, Дембелени марказий ҳужумчи позициясига қўйганидан норози

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 16:53
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамда миллий жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўртасидаги муносабатлар мураккаблашмоқда, деб хабар бермоқда L’Equipe нашри.

Хусусан, Туркияга қарши кечган ўйинда (1:0) мураббийнинг уни чап қанотга тушириб, марказий ҳужумчи позициясида Усмон Дембелени ўйнатиш қарори Мбаппега мутлақо ёқмаган.

Маълумот ўрнида, сентябрь ойида форвард тиззасидан олган жароҳати сабабли терма жамоа ихтиёрини муддатидан олдин тарк этган эди. Манбанинг қайд этишича, ўша машғулотлар йиғини давомида Зидан ва Мбаппе ўзаро деярли гаплашишмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe