UZ

Сўнгги янгиликлар

02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  6 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди Янгиликлар

Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди

Бугун Эрон чемпионатида мавсум якунланди.

Остон Ўрунов ўйнаётган "Персеполис" клуби Эрон чемпиони бўлгани ҳақида хабар бердик. Жалолиддин Машарипов фаолият олиб бораётган Теҳроннинг "Истиқлол" клуби эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Достонбек Турсунов Хузистоннинг "Истиқлол" жамоасига Эрон чемпионатида жон сақлаб қолишига катта ҳисса қўшди. Турсунов клубга бориб қўшилганида "Истиқлол" 15 та ўйинда 8 очко тўплаган ва 16 та жамоа орасида сўнгги ўринда эди. Ҳимоячимиз борганидан кейин Хузистон клуби 15 та ўйинда 20 очко жамғарди ва мавсумни 14-ўринда якунлашга эришди. Эрон чемпионатида 15 ва 16-ўринни банд этган жамоалар қуйи лигага тушиб кетишади.

Шамоллаб қолгани боис, Достонбек Турсунов охирги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. Клуб раҳбарияти иккинчи даврада жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилганидан мамнун. Турсунов мазкур клуб билан июнь ойи охирига қадар шартнома тузган эди ва у тез орада эркин агентга айланади.

"Соғлигимдаги кичик муаммо туфайли сўнгги турда майдонга туша олмадим, жамоа ғалаба қозониб лигада жон сақлаб қолганидан барчамиз хурсандмиз. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ўзим ҳам ўйин амалиётига эга бўлдим ва спорт формамни яхши даражага олиб чиқа олдим деб ўйлайман. Айни пайтда Эроннинг ўзидан 2-3 та клубдан қизиқиш мавжуд. Бироз дам олиб, кейин вариантларни ўрганиб чиқамиз",- деди Достонбек Турсунов championat.asia сайтига.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика