UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  13 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  3

Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- "Навбаҳор"га қарши ҳамма бошқача тайёргарлик кўради. Ишонч билан айта оламанки, бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинни ўтказдик. Жуда кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Йигитларга катта раҳмат. Улар тўғри ўйнашди. Вазиятларни якунлашдагина муаммо бўлди, қолган барчаси яхши. "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир жамоани билардим. "Сўғдиёна"ни назарда тутяпман. У ерда мураббий ва футболчилар ўзгарса ҳам услуб ўзгармасди. Энди бу сафга "Олимпик" қўшилибди. Олимпия терма жамоаси асосини ташкил қилувчи футболчиларга бу ярашмайди. Ҳакам 8 дақиқа қўшган бўлса, иккинчи бўлимдаги тоза ўйин вақти 25 дақиқадан ошмади. Биз бугун футболчиларимиз қандай тарзда рақиб устидан тўлиқ назорат ўтказишганини кўрдик. Бунақаси ҳам бўлиб туради. Умуман олганда, чемпионат бошлангандаги ҳолатдан чиқиб кета олдик. Ҳозирги кунда биринчи ўриндамиз. Энг муҳими жамоада потенциал етарли. Бугун буни кўрдик. Нейтрал мухлислар нима бўлганини кўрди. "Навбаҳор" давом этади.

- Бугунги ўйинни анализ қилсак, устунлик "Навбаҳор" тарафида бўлди. Лекин жамоага бироз креативлик етишмагандек. Шундай ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш лозим? Жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз? Иккинчи савол, биринчи даврадан олдин "Олимпик" сафидаги икки футболчи мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши кутилган эди, аммо Олимпиада саралаши сабаб улар "Олимпик"да қолишди. Биз иккинчи даврада "Олимпик"дан қайсидир ўйинчини жамоангизда кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, ҳозир биз "Олимпик" ўйинчилари билан музокараларнинг ҳал қилувчи босқичларидамиз. Албатта, бу ўйинчилар жамоамизга ёрдам беради. Саволнинг биринчи қисмига келсак. Ҳа, "Навбаҳор" кўпчиликнинг наздида энг зўр ўйинчиларни йиғиб олган. Ҳақиқатдан ҳам, бизда терма жамоадаги етакчи ўйинчилар бор. Бироқ, бугунги ўйинга эътибор қаратсак, жамоанинг энг зўр тўпурари Тома Табатадзенинг ўрнига 17 ёшлик футболчи майдонга тушмоқда. Бу "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи қандай эканини кўрсатади. Шодибоев ёмон ўйнамади, кўлидан келганини қилди. Бизга келажакда ўйинда фарқни юзага келтира оладиган рақобатбардош футболчилар керак. Бугун катта устунликка эришдик, аммо буни ҳисобда акс эттира олмадик. Бизга захирадан тушиб, ўйинни ўзгартирадиган ўйинчилар керак.

- Ўзбекистонда мутахассислар "Навбаҳор"да фақат бу йил чемпионлик учун имконият борлигини, кейинги йилдан бу имконият тушиб кетишини айтишмоқда. Бундай фикрларга сабаб нима. Иккинчи савол, нега Самвел Бабаян уй учрашувида фақат битта ҳужумчи билан майдонда тушди?

- Барчанинг фикрини ҳурмат қиламиз. Ҳужумчи масаласига келсак, замонавий футболда ҳужумкор футбол, ҳимоявий футбол деган тушунча йўқ. Ҳозир футболнинг универсаллиги бор. Бугун фақат Табатадзе ҳужумчи бўлгани билан, ҳужумда кимлар ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Кўпчиликда гол уриш имконияти бўлди. "Навбаҳор" ҳужумкор футбол ўйнайди. Легионерлар ва мураббийлар ҳақида гапираётганлар эса ҳимоявий футбол ўйнашади. 

- Ярим ҳимоячи ёки бошқа футболчилар барибир ҳужумчи бўла олмайдида. Шуни назарда тутмоқдаман.

- Мен шунчаки бошқа ўйинчиларни реклама қилмоқчи эмасман. Лекин сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб бераман. Ҳозирда Табатадзе билан тўпурарлар пойгасида тенг кетаётган ўйинчининг (Лупче Дориев — таҳр) позицияси бу чап қанот вингери, аммо у бизнинг жамоада эмас. Ҳозирги кунда номинал ҳужумчи тўпурар дегани эмас. Жиру Россиядаги Жаҳон чемпионатида бирорта гол урмаган. Лекин Франция термаси бош мураббийи уни жуда мақтаган.

- "Навбаҳор" қарши ҳужум пайти деярли гол ўтказиб юбормаяпти. Лекин ҳимояланаётган пайт гол ўтказмоқда. Бунга сабаб нима?

- Бу тўғри. Биз ҳужум қилаётган пайтимиз, ҳимояни унутмаслигимиз керак. "Металлург"га қарши стандарддан гол ўтказдик. Бунинг сабаби ижрочиларнинг маҳорати. 

- "Навбаҳор" Дориев, Кожо каби ўйинчиларга қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бу асосга эга бўлмаган гаплар. Бизда селекцион мақсадлар бор. Режамиздаги ўйинчилар ҳозир Ўзбекистонда ўйнашмаяпти. 

- Ҳимояда кучайтириш бўладими?

- Ҳамма позицияда кучайтириш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда бу қилишимиз керак бўлган ҳаракат. Ҳозирда ҳимояда ҳаракат қилаётган баъзи ўйинчиларимизни асосий позицияси ҳимоячи эмас. 

- Мухлислар Тошкент жамоаларидан очко тортиб ола олмаётганимиздан норози. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Фарқи йўқ, Тошкентми ёки бошқа. "Навбаҳор" билан ҳамма жамоа жанг қилмоқда. Исталган жамоа бизга қарши қўшимча мотивация билан ўйнамоқда. Бугун ҳам мен "Олимпик" қилган ишни кутмагандим. Таъкидлаганимдек, ўйин чўзиш билан шуғулланадиган жамоа аллақачон бор. Бу яхши иш эмас. Бугун умуман кутмагандим.


Рейтинг: -65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика