"Барселона" собиқ футболчиси АПЛ клубига ўтиши мумкин

4 июл 2026, 16:28
"Сельта" ярим ҳимоячиси Илайш Мориба АПЛга йўл олиши мумкин.

Футболчининг хизматига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Трансфер суммаси 15 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Морибанинг "Сельта" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Илайш Мориба "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Хавбек "РБ Лейпциг"дан "Сельта"га ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider