

Бу ҳақда Cadena SER хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва унинг раҳбариятига Испания Қироллик футбол федерациясида (RFEF) фаолият юритган Ҳакамлар техник қўмитасининг (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар амалга оширишда порахўрлик айблови қўйилган эди. Куни кеча "Барселона Б"нинг собиқ бош мураббийи Жерар Лопес судда кўрсатма бериб, Негрейра ўғлининг ҳисоботларидан фойдаланганини маълум қилди. Бу Каталония клубининг расмий талқинини тасдиқлади.
Энди судья Алехандре Хиль "Барселона"дан молиявий ҳисоботларни олиши қолди холос — кўк-анорранглилар уларни "Реал" сўровига биноан тақдим этишга мажбур. Дастлаб суд 2010 йилдан 2021 йилгача бўлган давр учун аудиторлик хулосаларини сўраган Мадрид клубининг илтимосномасини рад этган эди, бироқ Барселона Олий провинция суди "қаймоқранглилар" талабини қисман қаноатлантирди.
Ҳужжатлар судга 2027 йил бошига келиб етиб бориши кутилмоқда. Улар судья қўлига тушиши биланоқ, у якуний қарорни қабул қилади: ё иш юритишни тўхтатиб, ишни архивга топширади, ёки кейинги кўриб чиқиш учун судга юборади.


