"Реал" ярим ҳимоячиси жаҳон чемпионатида жароҳат олди

4 июл 2026, 14:55
"Реал" ва Франция терма жамоасининг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени ўз жамоасининг ЖЧ-2026 1/8 финалида Парагвайга қарши ўйинини ўтказиб юборади.

Манбаларга кўра, ярим ҳимоячи машғулот пайтида жароҳат олган ва сонидаги ноқулайлик туфайли машғулотни давом эттира олмаган. Парагвайга қарши ўйинда Ману Коне Чуаменининг ўрнига майдонга тушиши кутилмоқда.

Ярим ҳимоячи 2022 йилдан бери "Реал" сафида ўйнамоқда. Инсайдерларнинг ёзишича, мадридликлар футболчини сотиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" Чуаменига даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport