Гринвуд А Серияга йўл оладими?

4 июл 2026, 14:00
"Рома" "Марсель” ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Бу ҳақда журналист Жанлук Ди Марцио хабар бермоқда.

Аввалроқ провансалликлар молиявий муаммоларини ҳал қилишлари кераклиги маълум бўлган, жамоа 2025/2026 йилги мавсумда футболдан олинадиган даромадлар тўғрисидаги қоидага риоя қилмагани учун Клубларнинг молиявий назорати бошқармаси томонидан жазоланган эди. Агар "Олимпик" келгуси мавсумда белгиланган кўрсаткични бажармаса, у уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин.

Гринвуд 2025/2026 йилги мавсумда 45 та ўйинда 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt 24 ёшли футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/DiMarzio