"Арсенал" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин

4 июл 2026, 17:18
"Арсенал" "Астон Вилла" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бирмингемликлар футболчининг нархини эълон қилишди. "Астон Вилла" Рожерсни 150 миллион еврога сотишга тайёр. Сумманинг бир қисмини "Мидлсбро" олади.

Морган Рожерс "Астон Вилла" сафида жами 125 та ўйин ўтказган. Унда ярим ҳимоячи 31 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: telegraph.co.uk