UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  4 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  4 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  17 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2

Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади

Теглар :  ДинамоҚизилқум
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

10-тур

"Динамо" – "Қизилқум" 2:0 (ТУГАДИ)

30 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Достон Мирзараимов

Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов

VAR: Акмал Ғиёсов

AVAR: Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Жоэль Кожо (пенальти) 14, 1:0, Анвар Хожимирзаев (пенальти) 45+5, 2:0

"Динамо": 1. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Францис Нарх ( 8. Ҳислат Ҳалилов, 87), 10. Жоэль Кожо (99. Муҳаммадбобир Асадуллаев, 90+4) 17. Салим Мустафаев, 20. Ратиньо, 21. Анваржон Хожимирзаев (35. Эммануэл Ягр,83) 22. Санжар Шоаҳмедов ( 11. Дамир Темиров, 83), 23. Фаррух Икрамов (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46), 44. Душан Мийич

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов,14. Баҳодир Насимов, 24. Бобурбек Ёрбеков, 30. Абубакир Мўйдинов, 

"Қизилқум": 12. Роберт Озолс, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 7. Даврон Анваров (22. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 72), 8. Гиорги Кухианидзе, 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 23. Самандар Шукуриллаев 27. Шоҳбоз Жўрабеков ((14. Файзулла Қамбаров,46), 77. Файзуллобек Жуманқўзиев

Захира: 1. Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов,  24. Абдухолиқ Турсунов, 28. Акмалжон Музаффаров, 71. Жамолиддин Убайдуллоев, 76. Рамазон Раббимов, 79. Диёр Раҳматтилоев

Огоҳлантириш: Шоҳбоз Жўрабеков ("Қизилқум") 13, Салим Мустафаев ("Динамо") 23, Душан Мийич ("Динамо") 56, Одилбек Абдумажидов ("Динамо") 87


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+4. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Жоэль Кожо ўрнига Муҳаммадбобур Асадуллаев тушди.

90+2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Қизилқум" босимни оширди. "Динамо" яхши ҳимояланмоқда. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Одилбек Абдумажидов

87. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Францис Нарх ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди. 

86. ЗАРБА. Муҳаммадали Ғиёсовнинг зарбаси жуда ноаниқ. 

83. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Санжар Шоаҳмедов ўрнига Дамир Темиров, Анвар Хожимирзаев ўрнига Эммануэл Ягр тушди. 

76. Нархнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб инобатга олинмади.

72. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Даврон Анваров ўрнига Шаҳзод Раҳматуллаев тушди. 

70. ГОЛ. ЙЎҚ. Нарх рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. ВАР эшитилмоқда. 

66. "Динамо" ҳужум қилишга ҳаракат қилиб кўрди. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" ҳимоячилари анча тартибли ҳаракат қилмоқда. Хожимирзаевнинг узатмасига Нарх улгурмади. 

56. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Душан Мийич

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Фарруҳ Икромов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Файзулла Қамбаров 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

45+6. ГОЛ. Анвар Хожимирзаев ўзи ишлаган пенальтини ўзи тепди ва голга айлантирди. 

45+5. ПЕНАЛЬТИ. Достон Мирзараимов ВАР мониторида ўзи вазиятни кўрди ва "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилади.

45+3. Ҳакамнинг ўзи ВАР монитори олдига келди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Анвар Хожимирзаев рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринди. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. 

40. "Қизилқум" футболчиси  Акаки Шулая очиқ худудда, бирга бир вазиятда "Динамо" дарвозасига ноаниқ зарба берди.

37. ЗАРБА. Ратиньо жарима зарбасини ижро этди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

32. Ўйинда темп юқори эмас. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

23. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Салим Мустафаев

21. Акаки Шулая олдинга узатмалар бермоқда. Уларни якунловчи футболчи етишмаяпти. 

18. "Динамо" ҳимоячиси Душан Мийичга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда. Унинг жароҳати жиддийга ўхшамоқда. 

14. ГОЛ. Жоэль Кожо 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда хатога йўл қўйгани йўқ. Дарвозабон тўп йўналишини топди. Зарба эса кучли эди. 

13. ПЕНАЛЬТИ. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси йўл-йўлакай йўналишини ўзгартириб Шоҳбоз Жўрабековнинг қўлига тегди. Бу пенальти. 

8. Яна Шулая. Унинг узатмасини Муҳаммадали Ғиёсов голга айлантира олмади. Боши билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ. 

6. Хавфли вазият. Акаки Шулая Жуманқўзиевни тўп билан таъминлади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди. 

4. "Қизилқум"нинг дастлабки ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. 

- Ўйин бошланди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика