UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  3 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  1 19:17"Қорабоғ" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 19:13"Насаф" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  14 19:05Суперлига. ОКМК — "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  3 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  5 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16 15:41“Андижон”да ўйнаган Армин Бошняк “Металлург”га ўтди  1

Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади Янгиликлар

Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади

37 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Европанинг топ чемпионатларида XXI асрда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тегишли бўлган тарихий натижани такрорлади.

Манба маълумотига кўра, Левандовски 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида 10 та гол урди. Шу тариқа у XXI асрда Европанинг кучли бешта чемпионатида кетма-кет 15 мавсум давомида икки хонали голлар сонига етган учинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага Криштиану Роналду (16 мавсум) ва Лионель Месси (15 мавсум) эришган. Роналду бу натижани Англия Премьер-лигасида ("Манчестер Юнайтед"), Ла Лигада ("Реал") ва Италия А Сериясида ("Ювентус") қайд этган. Месси эса Испания чемпионатида ("Барселона") ва Франция Лигасида ("ПСЖ") ушбу натижани кўрсатган.

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи мазкур ютуқни Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши баҳсда (3:0) киритган голи орқали қайд этди.

Левандовски "Барселона" сафида 2022 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У бунга қадар "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаларида фаолият юритган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 28 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
08 фев 14:08:17
Akbar Umarov
Menimcha Robert Levandovski Ozbekiston Super Ligasida 45-50 yoshidaxam bemalol Topurar bo'la olsa kerak.
   
08 фев 14:13:25
88 33
Ranaldu 16 mafsum urganmishda livandovski 15 mavsum urib takrorlabdi chempianat asia sal tomlarin ketip qomaganmi
   
08 фев 11:36:14
Барсити!
2020 мавсум ОТни бермасдан тоза кутни ишини килишган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика