UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  0 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  3 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  17 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  21 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  6 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3

Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

– Иккинчи хорижий ўқув-машғулот йиғинлари бошланди. Мана бугун илк назорат ўйини ЦСКА жамоасига қарши кечади. ЦСКА яхши шаклланган жамоа. Ҳозир мусобақа жадвалини ҳам кўриб чиқдик, Россия премьер-лигасидаги номдор жамоалар билан биргаликда ўша чемпионатда иштирок этяпти. Умуман, ҳозир ёғаётган ёмғир қанчалик режаларни ўзгартириб юборяпти?

– Аллоҳга беҳисоб шукур, энди бу табиатнинг инояти. Эрталаб кучли жала бўлди ва кўп ўйинлар қолдирилди деб эшитдик. Хавотир бор эди. Аллоҳга шукур, пешиндан кейин ҳаво очилиб, ўйинимиз қолдирилмайдиган бўлди, ҳозир майдонга тушадиган бўлдик, рухсат беришди. Албатта, энг кераклиси, шундан тўғри фойдаланиш.

– Биринчи йиғин Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган эди. Иккинчи хориж йиғин Туркияда. Айримлар бир ойлаб машғулотларни ўтказишяпти, ҳамма ўзининг режасидан келиб чиқади. Нима сабабдан биринчи йиғин Абу-Даби, иккинчиси бу ерда ўтказилмоқда?

– Анча йиллар олдин, адашмасам, "Бунёдкор" билан келганимизда, уч-тўрт кунлаб шундай об-ҳаво сабабли режалар ўзгариб кетганди. Жамоалар кўп, майдон сифати сув босгандан кейин яроқсиз ҳолга келган... Ёмғир тўхтамай, ҳафталаб ёққанидан кейин жамоалар фақат битта машғулот залига боғланиб қоларди. Жамоалар кўплигидан уруш-жанжаллар бўларди. Шундан хулоса чиқариб, кейинчалик, ҳар доим "Бунёдкор"да ҳам биринчи ўқув-йиғин машғулотларимизни Араб Амирликларида ўтказардик. Кейинги февраль ойида ҳар доим Анталияда йиғин ташкил қилинарди. Ҳаво анча яхши бўларди. Бир неча йил аввал шунақа қор ёққан ва машғулот ўтказишга имкон бўлмай, жамоалар хонада қолиб кетишган. Шунинг учун хориж машғулот ўтказганда ҳамма тарафлама ўйлаб, имкониятдан келиб чиқиб, об-ҳавони ҳам ўйлаб, ташкил этилади. Мана "Динамо" биринчи йиғинни ҳам, иккинчисини ҳам Дубайда ўтказди. Негаки, ҳозирда Россия жамоалари биринчи давра билан иккинчи давранинг оралиғида тайёргарликни ўша ерда олиб боришяпти. Кўп жамоалар ҳозир Дубайда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишяпти.

– Одатда, назорат ўйинлари учун рақибларни ташкилотчилар танлашади. Рақиб танлашда бош мураббий сифатида асосий эътибор нимага қаратилади?

– Мен Руминия жамоалар билан куч синашишни билан хоҳламайман. Сабаби, авваллари бу Мамлакат жамоалари билан кўп жанжал бўлган. Бундан ҳам тўғри хулоса чиқариб, иложи борича Руминия ва Молдова жамоалари билан дуч келишни хоҳламайман. Қўшни давлат, "қариндош-уруғчилик" дейди-ку, у ёқда ҳам, бу ёқда ҳам футбол эмас, бир-бирига жароҳат етказиш, урушлар кўп бўлиб қоларди. Шунинг учун ҳам бу жиҳатларга эътибор қаратамиз. Кўпроқ Россия, Сербия ёки қўшни Қозоғистон ёки Қирғизистон жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари белгилаймиз. Ёки грузинлар билан. Ҳар бир давлатнинг ўз футбол йўналиши бор. Шунга қараб туриб танланилади. Ҳар доим ҳам сиз хоҳлагандек бўлавермайди. Чунки баъзи жамоалар олдиндан режа тузган бўлади. Дубайда қийналдик. У ерда "Алания"да ўйнаб юрган кезларим жамоада ишлаган Александр Стирлих деган киши билан гаплашдик. "Биз ўқув-йиғин машғулотларини августнинг охирида ва сентябрь ойида режалаштириб бўлганмиз", деди. Аслида шунақа бўлиши керак.

– Жамоа таркибида собиқ шогирдингиз Сияваш Ҳақназарий кўзга ташланди. Унинг қолиши қанчалик ҳақиқат?

– Уни кўрикда десак ҳам бўлади. Сияваш жамоасиз қолиб кетди. Индивидуал шуғуллангани бошқа, жамоавий машғулот бошқа. Шу боис ҳозир сафимизда машғулот ўтказмоқда. Барчаси ўзига боғлиқ, унинг имкониятларини яхши биламиз. 

– Жамоа таркибини деярли шакллантириб олдингизми ёки кимдир қўшилиши мумкинми?

– Жамоани кучайтиришни хоҳлаймиз. Лекин ҳозирги кунда қўл остимдаги йигитлардан фойдаланамиз деб ўйлайман. Нимагаки, ўтган йили, адашмасам 13 нафарга яқин футболчи жамоани тарк этди. Сабаби, улар сўраган маблағни қондиришга имконимиз йўқ. Футболчи карьераси давомида ишлаб қолиш керак, чунки фаолияти қисқа бўлади. Улар омад тиладик. 13 киши дегани бир жамоа дегани. Бу ҳолат биринчи марта содир бўлмаяпти. Худо хоҳласа жамоа шаклланади. Қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳга таваккал. Малакали ўйинчилар кетишди. Улар ОКМКда футболчи сифатида яхшигина ўсишди. Бошқа жамоалардан яхши таклиф бўлгани учун уларни ушлаб қололмадик. Талабини қониқтиролмадик. Шу боис жамоага ёшларни жалб қиляпмиз, лекин жамоа шаклланади. Охиригача курашамиз.

– Қуръа ҳар доим бўлади, ҳамма билан барибир ўйнаб чиқамиз дейилади-ку. Лекин бу йилги мавсум бошқачароқ бўляпти. Жудаям тиғиз тақвим, жаҳон чемпионатигача бир нечта ўйинларни ўтказиб юбориш керак. Бу жамоаларга қўшимча бир босим юклайдими?

– Йўқ, нега? Бу авваламбор миллий терма жамоамиз манфаати учун. Қолаверса, Ўзбекистон чемпионати миллий терма жамоа манфаати учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бунга кўникамиз. Ҳеч қанақа ёмон тарафини кўрмаяпман. Ўйинлар орасида тўрт-беш кунлик микроцикл бўляпти. Бу ёмон эмас. Футболчилар машғулотдан кўра ўйин ўтказишни яхши кўради. Шу боис бу фойдага ишлаши мумкин. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнашимиз керак. Бор кучимизни ишга соламиз. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
08 фев 07:46:57
Samsung
Мужик. Легенда. Бир кун барибир Пахтакорга қайтишларини хоҳлардим.
+2   
08 фев 06:54:26
Nurmatov Muhammadamin Tursunali
Sarlavhani oʻqigan odam: "Mirjalol Qosimov bir oʻzi oʻynarkan degan xulosaga keladi-ye".
+1   
08 фев 14:14:25
Сардор Саданов
Samsung фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мужик. Легенда. Бир кун барибир Пахтакорга қайтишларини хоҳлардим.
Мен жуда куп йиллардан бери уйланаман Миржалол ака нимага пахтакорга якинлашмайди хайррнман бунга арзирли сабаб булиши кк менимча . Фаолиятини хам пахтакорда эмас машьалда тугатди . Миржалол ака ни пахиакорга кайтишини мен хам жуда истаймвн . Миржалол ака мен учун тирик афсона!!!
+1   
08 фев 10:51:52
Umidjon Raxmatov
Миржалол косимовни уйинларини куриб мазза килардик ,футболчилар урнак олсин шу кишидан
+1   
08 фев 07:38:16
Акмал Аляров
Миржалол Қосимов барибир Ўзбекистонда легенда,яхши инсон хурматим роса баланд,унга ва жамоасига омад тилайман
   
10 фев 06:45:52
Samsung
Сардор Саданов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен жуда куп йиллардан бери уйланаман Миржалол ака нимага пахтакорга якинлашмайди хайррнман бунга арзирли сабаб булиши кк менимча . Фаолиятини хам пахтакорда эмас машьалда тугатди . Миржалол ака ни пахиакорга кайтишини мен хам жуда истаймвн . Миржалол ака мен учун тирик афсона!!!
Ўша пайитлар Пахтакор раҳбарлари Миржалол акани олиб қолишмаган клубда ва уьар Машьалга бориб тугатганлар фаолиятларини. Кейин мураббийликка ҳам Қурувчи таклиф қилган. Пахтакор ва қурувчи ўйинлари эса жанг, тўпалонларга айланиб ўзаро душманлик юзага келган. Бу фақат Раҳбарият, мухлислар ва футболчилар ўртасида бўлган. Миржалол ака ҳеч қачон Пахтакорга душманлик вилолмасдилар. Лекин рахбариятнинг қора рўйҳатига тушганлар барибир. Мана раҳбарият ўзгариб кетган, душманликлар тугаган бўлсаям ҳалигача Пахтакор ўз афсонасини қайтармаяпти. Ҳозир айни вақти эди, бу тупойлар бўлса Кападзега чиқишди.
   
08 фев 14:01:01
Азим Исмаилов
Руминлар ва молдованларни цыганлар(лулилар) дейишади шунинг учун куп жанжал булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика