UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07ПРО-Лига. "Шўртан" "Олимпик-Mobiuz": Асосий таркиблар маълум  0 16:04Хорватия терма жамоа ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб "Евро"ни тарк этади   1 15:39ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган   7 15:24Вагиз Галиулин Россия клубини тарк этди  7 15:12Евро-2024. Мбаппе гуруҳ босқичида бошқа майдонга тушмайди  4 15:07Про лига. 13-тур расмийлари маълум  0 14:56"Рубин" марказий ҳимоячиси билан хайрлашганини эълон қилди  3 14:30Қосимов бошчилигидаги ОКМКни пешқадамга айлантирган "Олимпик"ка қарши ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:50"Реал" Карвахалга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 13:25Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум  2 12:54"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди  6 12:06Евро-2024. Шотландия ҳимоячиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди  0 11:42Ўзимизнинг карикатура. Кубок бу сафар ҳам қўлдан кетмоқдами?!  26 10:31«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади  4 10:00«Реал Мадрид» вақтида 20 миллионга сотган футболчисини 100 миллион еврога қайтариши мумкин  6

"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби! Янгиликлар

"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!

УЕФА Чемпимонлар Лигаси финалида "Реал Мадрид" ва "Боруссия Дортмунд" жамоалари рўбаро келишди.

Чемпионлар Лигаси
Финал
"Боруссия Дортмунд" – "Реал Мадрид" 0:2
1 июнь, 22.00, "Уэмбли"
Голлар
: 0:1 – 74 Карвахаль, 0:2 – 83 Винисиус Жуниор.

"Боруссия" – Кобель, Рюэрсон, Хуммельс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан (Мален, 80), Брандт (Аллер, 81), Санчо (Байно-Гиттенс, 87), Адейеми (Ройс, 72), Фюллькруг.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 86), Вальверде, Камавинга, Беллингем (Хоселу, 85), Винисиус Жуниор (Васкес, 90), Родриго (Милитао, 90).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (35), Шлоттербек (40), Забитцер (43), Хуммельс (79).


Боруссия Д

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Final-тур

02/06/2024, 00:00

2
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Даниэль Карвахаль - 74', Винисиус Жуниор - 83'

Стадион: Wembley, 86212 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
40'  Нико Шлоттербек
43'  Марсель Забитцер
72'  Карим Адейми (Марко Ройс)
79'  Матс Хуммельс
80'  Эмре Джан (Дониэлл Мален)
80'  Юлиан Брандт (Себастьен Алле)
87'  Джейдон Санчо (Джейми Байно-Гиттенс)
35'  Винисиус Жуниор
74'  Даниэль Карвахаль
74'  Тони Кроос
83'  Винисиус Жуниор
83'  Джуд Беллингем
85'  Джуд Беллингем (Хоселу)
85'  Тони Кроос (Лука Модрич)
90'  Родриго (Эдер Милитан)
90'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди! "Реал Мадрид" яна УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди!

Куртуа биринчи вазиятда тўпни қайтариб юборди, кейингисида эса тўлиқлигича ушлаб олди. 

90+5-дақиқа. Марко Ройснинг узатмасидан кейин Милитао тўпни майдон ташқарисига йўллади. 

90+4-дақиқа. Менди рақибини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Стандарт вазият.

90+3-дақиқа. Қарши ҳужумда Винисиус кўпчиликни ўзига яқин келишга мажбур қилиб, бўш зонага Модричга тўпни ташлаб бермоқчи бўлди, ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

90+2-дақиқа. Вақтни "ўлдираётган" Карвахаль ва Куртуа рақибга руҳий босим ҳам ўтказмоқда. 

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Эдер Милитао майдонга туширилди.

89-дақиқа. Карвахаль ҳимояда ишончли ўйнади ва тўп Малендан чиқиб кетишини таъминлади. 

88-дақиқа. ГОООООЛ!  Лекин Фюллькруг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. 

86-дақиқа. Ўзгаришлар! Жуд Беллингем ўрнига Хоселу. Шунингдек, Тони Кроос майдонни тарк этди! Афсона энди тўлиқлигича "Реал"даги фаолиятини якунлади! Унинг ўрнига Лука Модрич майдонга тушди. 

83-дақиқа. ГОООООООООЛ! Винисиус ЖУНИОР! Беллингемнинг узатмасидан кейин Винисиус Жуниор орадаги фарқни иккитага оширди!

82-дақиқа. Кобелдан кетма-кет иккита даҳшатли сейв!

81-дақиқа. Эмре Жан ва Юлиан Брандт ўрнига Себастьян Аллер ҳамда Дониэль Мален ўйинга қўшилди.  

80-дақиқа. Жарима зарбасини Кроос амалга оширди ва Грегори Кобель қийинчилик билан тўпни қайтарди.

79-дақиқа. Огоҳлантириш! Матс Хуммелс жарима майдончаси олдида Камавингани "чопди". 

"Реал" гол уриб олди, энди "Боруссия" очилишга мажбур! Охирги 15-20 дақиқа ёниши аниқ!

74-дақиқа. ГООООООООООЛ! ДАНИ Карвахаль ҳисобни очмоқда. Голли узатма эса кимдан? Албатта, Тони Кроосдан!

73-дақиқа. Виннидан ажойиб финт, Ройерсен уялиб қолди... Лекин тўпга такрор ташланган Хуммелс тўпни тепиб юборди.  

72-дақиқа. Ўзгариш! Карим Адейеми ўрнига Марко Ройс ўйинни давом эттиради.

Марко Ройс майдонга тушишга деярли тайёр бўлиб, охирги кўрсатмаларни олмоқда.

69-дақиқа. Ухх! Винисиусдан нозик узатма ва Беллингем қанчалик уринмасин тўпга ета олмабди, аммо Кобель ҳам чалғиб қолди, бироқ тўп барибир дарвоза тўрига бориб тушмади. 

65-дақиқа. "Боруссия" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.

63-дақиқа. Никлас Фюллькруг боши билан зарба берди, лекин Тибо Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

57-дақиқа. Карвахаль ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

48-дақиқа. "Реал" иккинчи тайм фаолроқ бошлади.

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди!

45+5-дақиқа. Бўлидмаги биринчи бурчак зарбасини ҳам, охиргисини ҳам германияликлар амалга оширишди. Лекин узатмадан кейин Вальверде боши билан тўпни узоқлаштирди ва ҳакам ҳушагини чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

45+4-дақиқа. Беллингем ҳимоячиларга ёрдам келиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. 

45+2-дақиқа. "Реал" хотиржам тўпни назоратида ушлаб турибди ва ҳужум учун қулай фурсат пойламоқда.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!

43-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўп учун курашда Забицер Ферлан Мендига нисбатан фол ишлатди. Қизиғи, Марсель ҳам гаплари учун, кескин муносабати учун огоҳлантирилмоқда.

42-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.   

41-дақиқа. Забицернинг зарбасидан кейин Тибо Куртуа сейв амалга оширди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга керагидан кўп гапиравергани учун Нико Шлоттербекка карточка кўрсатилди.

39-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан ҳужумга ўтаётганди, аммо Карвахаль тўпни эгаллашига рақиб ҳимоячилари имкон қолдиришмади. 

37-дақиқа. Тибо Куртуа тўпни эгаллаб олиб, жамоасининг янги ҳужумини бошлаб берди.

35-дақиқа. Огоҳлантириш! Прессингда тўпга улгурмай, рақиб дарвозабонини майдонга қулатгани учун Винисиус сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

33-дақиқа. Боруссия" футболчилари ҳужумда фол ишлатишди. Жабрланувчи — Ферлан Менди. 

31-дақиқа. Вальверде бир оёғи билан тўпни, иккинчиси билан эса Карим Адейемининг оёғини тепди. Ҳакам вазиятга яқин турганди — фол.  

30-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин тўпни эгаллаб, уни шунчаки тепиб юбормаган "арилар" қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва Мендининг фаоллиги туфайлигина бу ҳужум охирига етмай қолди.

29-дақиқа. Ҳужумга қўшилган Карвахаль бурчак зарбаси ишлаб олди.

28-дақиқа. Карим Адейеми яна бир имкониятдан фойдалана олмади. Бу сафар Тибо Куртуа жамоасини қутқарди. 

Эмре Жан жароҳат олган кўринади. Футболчи майдонга ўтириб олди.

23-дақиқа. Ажойиб ўйин гувоҳига айланяпмиз. "Реал" жарима майдончаси ичида аввалига "Боруссия" футболчилари узатмаларни амалга оширишган бўлса, кейин тўпни олиб қўйган "Мадрид" вакиллари ҳам бу ишни давом эттиришди. Кроос сал қолса рақибнинг голига "ассист" вазифасини бажариб берарди.

21-дақиқа. Учрашувдаги энг хавфли вазият "Реал" дарвозаси олдида юз берди. Матс Хуммельснинг ажойиб узатмасидан кейин Адейеми бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Куртуани четлаб ўтди, лекин ортидан қувлат етган Карвахаль зарба йўлига тўғаноқ бўлди.

18-дақиқа. Забицер тўп учун курашда Беллингемга нисбатан фол ишлатди. 

17-дақиқа. "Боруссия" тўпни назорат қилмоқда. 

15-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозасига йўл изламоқда. Винсиус зарба берди, лекин ноаниқ.

14-дақиқа. Фюллькруг жарима майдончаси ичига кириб, тўпни қабул қилди ва орқароқдан келаётган Брандтни кўрди, Юлинанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.   

12-дақиқа. Бир нечта узатмадан кейин Вальверде зарба беришга имкон топди, аммо унинг уриниши қовушмади.

9-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. 

7-дақиқа. Бурчакдан узатма ва зарбадан кейин Кроос тўпни узоқлаштирди, немисларнинг такрорий уриниши омадсиз чиқди.

6-дақиқа. Ферлан Менди тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

Винсиуснинг дастлабки уриниши хавфли тус олиши мумкин эди, лекин тўп майдондан чиқиб кетиб қолди.

3-дақиқа. Бўлди, ўйин давом этади.

Учрашув бошландию, майдонга унда бўлиши керак бўлмаган инсон тушиб кетди... "Пауза"...

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Сардорлар — Начо ва Эмре Жан эсдалик совғаларини алишиб олишди. 

Энди навбат мусобақа мадҳиясига... 

Ҳар икки жамоанинг асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Зинедин Зидан ҳамроҳи билан УЕФА Чемпионлар Лигаси кубогини махсус тайёрланган жойга олиб чиқиб қўйишди.  

Ўйин табиийки ҳали бошланмади. Айни дақиқаларда "Уэмбли"да дискотека бўляпти.


ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?


Рейтинг: +18   

Фикрлар

+10   
02 июн 02:00:55
Футбол оддий уйин
Модричда олтита, Карвахалда олтита. Бутун бошли жамоаларни орзуси жа бўмаса бир мартта бўса ҳам ютиш шу ЧЛгаси кубигини.
+9   
02 июн 01:45:18
Футбол оддий уйин
Баруссия Бавария Ман сити Барса муҳлислари секиииин уҳлавурила.
+9   
02 июн 01:37:15
Barcelona Legenda
Анчелотти кари тулкисан сен блят. Сити билан родриго винини бир каноотда ойнатип чалгитди. Бугун Карвахални бурчак топларида ойнатип маглуб килияпти. Анчелотти дахи блят, кари тулки тан бердим бу чолга
+9   
02 июн 01:35:32
Abduraxmon Vaxobov
РЕАЛ КАМАБ ТАШДИЮ ЯШАВОР ГОЛЛЛЛЛЛ
+8   
02 июн 01:38:38
Baxtiyor Yuldashev
Boʻldi barusiya ertagi tugapt shekili
+8   
02 июн 01:38:08
Nurbek Eshmanov
Har doimgidek Real Madrid oʻz rolida
+8   
02 июн 01:37:30
Krishtianu Ronaldu
Barcha negativchilarga alangali salomlar sizlar vaqtingizni ajratib asabiylashib yuravering biz sizlarni qoqaveramiz
+7   
02 июн 02:06:30
safo78
Боруссияни бу кечадаги миллионлаб мухлисларига сабр.
Бу сафар хам ниятлар амалга ошмади.
+7   
02 июн 02:01:21
rivaldo-1979
Реалнинг хакикий мард мухлисларини галаба билан табриклайман.15 чи кубок муборак. Барса мухлиси.
+7   
02 июн 01:41:12
Abduraxmon Vaxobov
Barcelona Legenda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Анчелотти кари тулкисан сен блят. Сити билан родриго винини бир каноотда ойнатип чалгитди. Бугун Карвахални бурчак топларида ойнатип маглуб килияпти. Анчелотти дахи блят, кари тулки тан бердим бу чолга
МАНИМЧА КАРЛОНИ МИЛАНДАГИ ДАВРИ КАЙТИБ КЕЛДИ.
+7   
02 июн 01:37:37
Muhammadxon Mamatov
Гооооооооооооооооооол
+7   
02 июн 01:35:47
Baxtiyor Yuldashev
Aytimu realni daqiqasi boshlanyapti deb gol
+7   
02 июн 00:51:10
Krishtianu Ronaldu
Jasur/barsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hakam dalbayopmi nimaga Borussiya oʻyinchilariga oʻzidan oʻzi sariq koʻrsatvotti, bu finalku, finalda emotsiyala boʻlishi tabiiy.
Barsachi yonib ketyapsanmi
+6   
02 июн 02:01:26
Sardorbek..
Real Chlni yutdi lekin emotsiyalar oddiy kubokni yutgandek... Anchelotti esa ayni damda eng kuchli murabbiy xech qanaqa Gvardiola Klopplar uni darajasida emas....Vinniga darxol Oltin to'p berish kere
+6   
02 июн 01:44:56
Dilshod Nazarov
Real uygonsa raqiblar shokdan chiqolmay qoladi 15 15 15 15
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика