Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"

Administrator
30 май 2024, 23:20
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, жамоамиз қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилди. Тезкор гол, иккита пенальти натижага бевосита таъсир кўрсатди. Навоийдан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман ва узр сўрайман.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни қай даражада кучайтиришди?

- Шаҳбоз Жўрабеков жароҳат олди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаракат қилишди. Бироқ, ёш футболчиларга айрим вазиятларда тажриба етмаган бўлиши мумкин.

- "Динамо" кетма-кет дуранг натижалар қайд этаётганди. Жамоани ўйиндан олдин ўрганиб чиқилганмиди?

- Албатта ўрганамиз. "Динамо" ҳимояда яхши ўйин кўрсатади. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам хавфли. Ҳозир барча жамоалар ким қандай ўйнашини яхши билади.

- "Динамо" тўпурари Кожо учун кимнидир персонал бириктирганмидингиз?

- "Динамо"да фақат Кожо эмас, Ҳожимирзаев ҳам хавфли. Бизда уларни ёпиш учун режалар бор эди, ўхшамади. Иккита пенальти ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин.

- "Қизилқум" ҳам "Динамо" каби ўз майдонида ўйнамаяпти. Бу ҳолат натижага таъсир кўрсатадими?

- Ҳа, бу биз учун қийинчилик туғдираяпти. Узоқ йўл босиб келиб, ўйнашга мажбурмиз. Ҳар битта ўйинга сафар учрашуви сифатида қаралса ҳам бўлаверади. Мухлислар учун ҳам бу ҳолат қийинчилик туғдираяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›