UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  2 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  5 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  3 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  4 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  0 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  10 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   100 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  2 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0 22:10Суперлига. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 1:2   0

"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви матнли трансляциясини кузатиб бордингиз.

Ўзбекистон Суперкубоги
"Пахтакор" – "Насаф" 1:1
29 май. "Бунёдкор" стадиони. 14140 томошабин. 
Бош ҳакам:
Азиз Асимов;
Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов;
Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов;
VAR: Аҳрол Рисқуллаев;
AVAR: Андрей Цапенко;
Назоратчи: Тимур Абдуллаев;
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Голлар: Драган Черан (54-пен, 1:0), Шароф Муҳиддинов (80, 1:1).

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (15. Диёр Ортиқбоев, 86), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 22.Умар Адҳамзода, 31.Муҳаммадали Усмонов (99. Ҳусайн Эргашбоев, 90+2), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (6. Муроджон Раҳматов, 73), 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев (30. Темур Чогадзе, 74), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 73), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (20. Виктор да Сильва, 73), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сидиқов, 83).

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (68).

Пахтакор

Драган Черан - 55', Шаҳзод Азмиддинов - 90', Умар Адҳамзода - 90', Достонбек Ҳамдамов - 90'

Ўзбекистон Суперкубоги. 1-тур

29/05/2024, 19:00

5
:
4
Тугади

Насаф

Шароф Муҳитдинов - 80', Жавоҳир Сидиқов - 90', Акмал Мозговой - 90', Абдувоҳид Неъматов - 90', Виктор Да Сильва - 90'

45'
90'
38'  Саидумархон Саиднуруллаев
54'  Драган Черан
55'  Драган Черан
85'  Беҳруз Асқаров (Диёр Ортиқбоев)
90'  Муҳаммадали Усмонов (Аббос Эргашбоев)
90'  Шаҳзод Азмиддинов
90'  Умар Адҳамзода
90'  Достонбек Ҳамдамов
68'  Ислом Кенжабоев
74'  Зафармурод Абдураҳматов (Муродбек Раҳматов)
74'  Жамбули Жигаури (Виктор Да Сильва)
74'  Ислом Кенжабоев (Темур Чогадзе)
74'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
80'  Шароф Муҳитдинов
83'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
90'  Жавоҳир Сидиқов
90'  Акмал Мозговой
90'  Абдувоҳид Неъматов
90'  Виктор Да Сильва

ЯНГИЛАШ

"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!


Серия бошланди.

Муҳитдинов - ноаниқ!

Черан - ноаниқ!

Сиддиқов - гол!

Азмиддинов - гол!

Мозговой - гол!

Адҳамзода - гол!

Насруллаев - ноаниқ!

Ҳамдамов - гол!

Неъматов - гол!

Холматов - ноаниқ!

Да Силва - гол!

Ҳамралиев - ноаниқ!


90+11. УЧРАШУВ ЯКУНЛАН(МА)ДИ! Пенальтилар сериясига навбат берилмоқда.

90+10. "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганда Асимов ҳуштак чалиб, "Насаф" фойдасига жарима белгилади.

90+7. ЗАРБААААААААААА!!! ЧЕРАААНННН!!! Неъматовдан ҳам супер сейв!

90+4. ЗАРБААААА!!! Чераннинг ўткир бурчакдан йўллаган кучсиз зарбасини Неъматов ушлаб олди.

90+3. ЗАРБАААААААААААА!!! ДА СИЛЬВААААА!! Насруллаевнинг геометрия ўқитувчиларига ҳам дарс бериб юборадиган пасини бразилиялик футболчи дарвозага аниқ йўллай олмади.

Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилган бир вақтда майдонда баҳсли вазият юзага келди. Асимов ҳозирча аниқ позицияда: пенальти йўқ. Ва барчаси шундайлигича давом этадиган бўлди.

88. ЗАРБААААААААА!! "Насаф" сўнгги дақиқада ҳисобни ўз томонига оғдириб қўйиши мумкин эди. Вазият хавфли зарбагача етиб бормади. Қанот ҳаками оффсайдни қайд этди.

87. Адҳамзоданинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

86. Ниҳоят, Шацких 86-дақиқага келиб, ўйинга таъсир ўтказишни бошлади. Ортиқбоев майдонга тушди.

83. Сидиқов майдонга тушди. "Пахтакор"да эса захира жуда тор.

82. ЗАРБАААААААААА!!! Диёр Холматовнинг кучли зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтариб юборди.

80. ГОЛ! Шароф Муҳиддиновнинг "пушка"си "Пахтакор" дарвозасидан ўрин олди!

77. УХХХХХХ!! Да Сильва "Пахтакор" дарвозабонига гол уришнинг иложи йўқ бўлган нуқтадан зарба йўллади. Тўп тўрнинг ташқи томонига бориб тегди.

76. ЗАРБАААААА!!! Станоевичнинг зарбасини Павлюченко осонлик билан ушлаб олди.

74. "Насаф" бир йўла 4 ўзгариш амалга оширди. Чогадзе, "Пеле", Раҳматов ва да Сильва майдонга тушди.

72. УХХХХХХХХ!!! Достонбек Ҳамдамов 99 фоизлик имкониятни голга айлантира олмади.

70. "Пахтакор" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни "Насаф" футболчилари қайтариб юборишди.

68. Ислом Кенжабоев тезкорлик билан олдинга кетаётган Умар Адҳамзодани йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! "Насаф" футболчилари осонлик билан "Пахтакор" жарима майдончаси ичига ёриб киришди. Муҳаммадали Усмонов энг, энг, энг сўнгги вазиятда тўпни қайтариб юборди.

63. Хўш, ВАР ишга тушди ва зарбадан кейин тўп Ҳамралиевнинг қўлига теккани кўриб чиқилди. Асимов бу ерда ҳеч нима йўқлигини маълум қилди.

62. "Насаф" даҳшатли босим уюштирмоқда. Кетма-кет узатмалар, бироқ зарбалар дарвозагача етиб бормаяпти.

60. Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичига кириб бораётганда ҳакамнинг ҳуштаги томонидан тўхтатилди. Ойбек ҳужум қилаётганда тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

58. УХХХХХХХХ!!! Насруллаев қанотдан "Пахтакор" дарвозаси ёнига тўпни узатди. "Насаф"нинг бирор футболчиси дарвозага зарба бера олмади. Узатма хавфли бўлганди.

56. Черан креатив паси орқали Усмоновни бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Мозговой вазиятни тозалади.

54. ГОЛ! Черан пенальтини аниқ амалга оширди. Неъматов тўп йўналишини топа олмади.

53. Черан тўпни нуқтага ўрнатмоқда. Черан ва Неъматов дуэли.

52. ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!! АСИМОВ "Пахтакор" фойдасига пенальти белгилади. Қўшимчасига Черанга сариқ кўрсатилди.

51. Асимов билан бирга бир хил нарсани ҳаммамиз кўряпмизу, барчамизнинг фикримиз ҳар хил. Энди Асимовнинг қарорини кутяпмиз. 3 дақиқадан ошиб кетди.

48. Асимов ВАР кўришга келди. Нималар бўляпти!? "Пахтакор" фойдасига пенальти берилиши мумкин.

46. УХХХХХ!! Иккинчи бўлим "Пахтакор"нинг хавфли зарбаси билан бошланди. Зарбани Неъматов иккинчи уринишда ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Ниҳоят, биз кутгандан кўра анчагина зерикарли ўтган биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳам шунга яраша, 0:0.

45+2. Черан чап қанотдан тўпни "Насаф" дарвозаси ёнига оширди. Абдумажидовнинг зарбаси дарвоза тўрининг устига тушди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Умар Адҳамзода рақиб жарима майдончаси ичига  ёриб кираётганди. У тўпни кўкрагида тўхтатгандан кейин тўпни узоқлаштириб юборди ва хавф йўққа чиқди.

42. АЗМИДДИНОООВВВВВ!! Зарба анчагина ноаниқ.

38. ЗАРБАААААААААА!!! Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтарди. Иккинчи темпда ҳам яна бир зарба йўлланди. Холматовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

37. "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Акмал Мозговой ҳозирча бехато ва хотиржам ўйнамоқда.

34. Марконинг "пушка"сини кўролмадик, балки масофа сал узоқлик қилгандир. Зарба анчагина ноаниқ кетди.

33. Стандарт вазият "Насаф" фойдасига. Марко Станоевичнинг "пушка"си учун жуда зўр нуқта.

Дастлабки 30 дақиқаликни кўриб, ухлаб қолмаганлар бўлса, кўзни очинг) Финал учун бундай ўйин хос десак нотўғри бўлмас.

28. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма хавфли бўлди дейиш ҳам мумкин. Ҳамралиев зарба беришга улгурмади.

26. Ойбек Бозоров ўнг қанотда тўпни эгаллаб туриб, шеригига оширмай турди. Натижада унинг ўзидан тўп майдонни тарк этди.

24. Ислом Кенжабоев чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди ва пас оширди. Узатмани Ҳамралиев бурчакка чиқариб юборди. Стандартдан узатилган тўпни тошкентликлар олиб кетди.

22. Шароф Муҳиддиновнинг стандартдан йўллаган кучли зарбаси Адҳамзоданинг ўзига тегиб, хавфлилик даражасини йўқотди.

20. Ана бу хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Адҳамзода жарима майдончаси ёнида Жабани йиқитди.

19. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Зафармурод Абдираҳматов ўнг қанотдан дарвоза ёнига кучли пас берди. Зарба йўллайдиган бирор шериги топилмади.

17. Иккала жамоа вакиллари ҳам юқори ўйин темпини таклиф қилишмаяпти.

14. Балки буни зарба дейиш мумкиндир. Абдумажидовнинг зарбаси осмонга тепилган бўлса-да, дарвозага узоқ бўлмаган жойдан ерга тушди.

12. "Насаф" бурчак зарбасига эга бўлди. Марко Станоевич узатишда тўпга анчагина айлантирма траектория берди. Натижада Мозговойга бу тўпга зарба бериш ноқулайлик қилди.

9. Менимча Азиз Асимовнинг кабутар ушлаб турган кадрини барчамиз кутамиз)

8. Марказий ҳимоячи ролидаги Акмал Мозговой ҳужумдаги шериги Жигаурига тўпни узатди. Жаба эса Кенжабоевни тўп билан таъминлади. Якунда Ислом тўпни йўқотди. 

7. Ўйин темпи мен кутгандек. Ҳозирча томонлар бир-бирини ўрганиш билан бандлар. 

4. Черан тўпга ташланганидан кейин жароҳат олди ва майдонда ётганича қолди. Иккинчи эпизодда эса Ислом Кенжабоевга қарши фол ишлатилди ва Асимовнинг ҳуштаги чалинди.

2. Дастлабки дақиқалар "Пахтакор" устунлигида бошланди. Аввалига Достон Ҳамдамов тўпни рақиб дарвозаси ёнига оширганди, кейинчалик зарба ҳам берди. Икки ҳолатда ҳам тўп ҳимоячилар блокидан ўтмади. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


18:58. Учрашув стартига барча шай! Дастлабки ҳуштакни барчамиз кутяпмиз. 

18:56. Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

18:55. Бугун иккала жамоа мухлислари етарлича йиғилган. Ҳа, кўп бўлмаса-да, улар учун жамоалар албатта, ғалаба учун ўйнашади. Чунки футболчилар бутун Ўзбекистон уларни кузатишаётганини тушуниб туришибди.

18:53. Жамоалар стадионга чиқиб келишга шай туришибди.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+22   
29 май 21:20:11
Abduraxmon Vaxobov
НАСАФЧИЛАР ТАБРИКЛАРНИ КАБУЛ КИЛИНГ.
+22   
29 май 20:44:15
Muhammad Umar
Katanesga nematovdan salomlar
+22   
29 май 19:41:34
Nurbek Eshmanov
Cheran shantaj boʻb qopti.
+21   
29 май 21:20:05
Азим Исмаилов
Нематов насаф кахрамони
+21   
29 май 21:19:31
Бахтиёр Ашуров
Насаф муҳлислари ғалаба муборак!
+21   
29 май 20:45:16
Bars@7070.
Минус босасанми плюс босасанми тан олларинг Насаф зур уйнавотку
+19   
29 май 21:22:18
Sher.Far
Bobur Abduholiqov yeqilgan vaqtda penaltiy bor edi.
Birinchi penaltiyda pahtakor darvozaboni oldinroga chiqib ketib qoldi.penaltiy vaqtida naaaf o'yinchilarini ko'ziga lazer yoqishdi nasafni chempionlik bilan tabrikleman (neftchi muhlisi)
+18   
29 май 21:21:03
ManUnited
Нематовни термага олинглпо, Уткир тешик крисадан яхши экан
+18   
29 май 21:19:54
царь справедливости
Насаф жамоасини табриклайман! Шацких замен к,иган калленга сани! Боллар молодцы яхши ойнашди. Анча жамоа сифатида шаклланиб к,олишибти. Рухиятни чуктириш керемас. Барчамизга омад.
+18   
29 май 21:18:14
Kenny Dalgish
Абдувоҳид деган ўйин бўлди
+17   
29 май 21:49:46
Uz paxtakor Uz
Насафди табриклемиза. Пахтакоримам зур уйнади Рахмат футболки И мурабийларга. Рузикулдиям табриклемиза.
+16   
29 май 21:30:35
Шухрат Эргашев
Абдувохид жуда самимий йигит экан, бу уйинга хам таъсир килди... Узбекистон асосий дарвозабон худо хохласа... Павлюченко хам келжаги бор дарвозабон экан...
+16   
29 май 21:21:04
ArsaBarsa
Da Silva va nihoyat legioner ekanini ko'rsatdida
+15   
29 май 21:29:18
Arsen Venger !!!
Абдувохид Неьматов энг яхши уйинчи бу уйинда шубхасиз. Табриклемиз Насаф мухлисларини
+14   
29 май 21:19:18
Nurbek Eshmanov
Yana aytaman Abduvohid yarim jamoa!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика