UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  14 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Нега карантин вақтида велосипед учиш ёки югуриш мумкин эмас? Олимлар барча таваккални ҳисоблаб чиқишди Янгиликлар

Нега карантин вақтида велосипед учиш ёки югуриш мумкин эмас? Олимлар барча таваккални ҳисоблаб чиқишди

Айни дамда Ўзбекистонда "ўзини яккалаш" ҳаёт тарзи эълон қилинган.

Фақат озиқ-овқат дўкони ёки дорихонага бориш учун кўчага чиқиш мумкин. Ҳеч ким билан мулоқот қилмасангиз ҳам югуриш мумкин эмас.


Бундай қоида ҳамма ерда ҳам ишламаяпти. Европанинг баъзи мамлакатларида кўчада машғулот ўтказиш мумкин, аммо бу хато бўлиши мумкин.


Бельгия ва Голландия олимлари масофа сақлаб югуриш ёки велосипедда сайр қилиш хавфсизлиги борасида тадқиқот ўтказишди. Ҳозир кўплаб мамлакатларда 1-2 метр масофа сақлаш кераклиги ҳақида маслаҳатлар беришмоқда, аммо маълум бўлишича бу фақат бино ичида ёки суст шамолда иш беради.


Югуриш пайтида одам ҳавода булут бўлакларини қолдириб нафас олади, акс уради ёки йўталади. Унинг ортидан келаётган киши мана шу булутчалар ичидан ўтади.

Қизил нуқталар - энг йирик бўлаклар. Улар катта эҳтимол билан сизни вирус билан зарарлайди (агар олдингиздаги касал бўлса), бироқ қизил нуқталар тез ерга тушади. "Сиз ушбу булутча орасидан ўтиб кетишингиз мумкин, аммо унинг баъзи қисимлари кийимингизга ўрнашиб қолади" - дейди профессор Берт Блокен.


Моделлаштириш шуни кўрсатдики, масофа сақлаб югуриш фақат ёнма-ён ҳаракатланаётган икки кишида фойда беради. Шу ҳолатдагина булутчалар ерга қўнади. Олдинма-кетин югургандагина вирус юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлади. Велосипед учишда ҳам худди шундай.


Олимларнинг хулосаси:

Бир йўлакда ҳаракатланаётган пиёдалар орасидаги масофа камида 4-5 метрни ташкил қилиши керак, югуриш ёки велосипедда секин ҳаракатланувчилар ўртасида 10 метр, катта тезликдаги велосипедлар учун камида 20 метр.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика