

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил қилиниб, қўмита қарорларига мувофиқ, клубларга мавжуд қарздорликларни белгиланган муддатда тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилган эди.
Ҳозирги кунга келиб жамоа собиқ футболчилари — Азизбек Амонов, Манучеҳр Сафаров ва Шоҳруҳ Ғадоев олдидаги барча молиявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилди.



