Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
28 окт 20:48
Янгиликлар
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
"Барселона" футболчилари Педри ва Ламин Ямаль энди Instagram'да "Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль обуначилари қаторида мавжуд эмас.
Ўз навбатида, "Реал" сардори ҳам обунани бекор қилган. Бунга "Footmercato" портали эътибор қаратди.
Манбага кўра, вазият Испания терма жамоаси мураббийлар штаби хавотирига сабаб бўлмоқда. Бош мураббий Луис де да Фуэнте футболчиларни яраштириш учун воситачилик қилиши мумкин.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйиннинг (2:1) финал ҳуштагидан сўнг майдонда жанжал келиб чиқди, унда Карвахаль ва Ямаль ҳам иштирок этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар