Англия терма жамоаси устози эмланмаган футболчиларни ЖЧ-2022 га олиб бормоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
16 июл 2022, 19:05
Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт эмланмаган футболчиларни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб кетмаслиги мумкин.

"Daily Mail" хабарига кўра, мураббий ҳақиқатан ҳам шундай вариантни кўриб чиқмоқда.

Бу Қатарнинг коронавирус туфайли ўрнатган қоидалари боис амалга оширилмоқда. Акс ҳолда, ҳар бир эмланмаган Англия терма жамоаси аъзоси Қатарга келганидан кейин беш кун давомида ўзини изоляция қилиши талаб қилинади, яъни улар Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Жаҳон чемпионати 21 ноябрь куни бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail