UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1

Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига

27-тур

"Навбаҳор" – "Насаф" 0:0

Наманган. "Марказий" стадиони. 18:30 

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Эдита Мирабидова

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 8.Шоҳмалик Комилов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 67), 11.Муҳаммадали Ғиёсов (22.Асадбек Жўрабоев, 90+6), 12.Саидазамат Мирсаидов (5.Жулио Сезар, 77), 13.Бенжамин Тейди, 17.Руслан Жиянов, 24.Достон Абдулҳаев (32.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 67), 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэль.

Захира: 41.Озодбек Маъруфов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Музаффар Мўминов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Аденис Шала (20.Юсуф Отубанжо, 90), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович (9.Жавоҳир Сидиқов, 60), 22.Игорь Голбан, 24.Сардор Баҳромов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 60), 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 77), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров.

Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Муҳаммадиев (24), Гильерме Гедеш (45+4), Драган Черан (86)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+9. Зарба! Аугустонинг зарбасини Неъматов қайтарди.

90+6. "Навбаҳор"да ўзгариш.

90+2. Зарба! Чераннинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшилди.

90. "Насаф"да ўзгариш.

89. Ҳакам дастлаб Эшмуродовга қизил карточка кўрсатиб, сўнгра бекор қилди.

86. Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди, сабабчилардан ҳисобланган Черан огоҳлантирилди.

86. Ғуломовнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Неъматов эгаллади.

85. "Насаф" ҳужуми Норчаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

84. "Насаф" бурчак зарбаси ишлаб олди.

77. Икки жамоада биттадан ўзгариш.

75. Комиловнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

70. Мезбонлар тепган тўп Неъматовнинг қўлларига бориб тушди.

67. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

65. "Насаф" ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди, аммо Йўлдошев тўпни эгаллаб, ҳужумга якун ясади.

60. "Насаф"да икки ўзгариш.

59. Зарба! Ўринбоевнинг рақиб жарима майдонида йўлланган зарбаси йўлига Эшмуродов тўғаноқ бўлди.

53. Зарба! Шала рақиб жарима майдонига кириб бориб, яқин бурчакни нишонга олди, аммо бироз аниқлик етишмади.

52. Зарба! Чераннинг пасини Норчаев зарбага алйнатирди. Йўлдошев ўз ўрнида.

49. Чап қанотдан узатмани Черан зарбага айлантиришга уринди, ноаниқ.

46. Зарба! "Навбаҳор" жарима майдони чизиғи ёнида Черан томонидан йўлланган зарба дарвоза тўсини ва чизиғига тегиб қайтди, ҳакам гол бўлмаганини билдирди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Гедеш Черанга нисбатан қоидабузарлик содир этгани учун огоҳлантирилди.

45+2. Шала Мирсаидовга фол ишлатди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

45. Зарба! "Навбаҳор"нинг чап қанотдан бошланган ҳужуми Ғиёсовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

44. Голбан ҳужумда "Навбаҳор" дарвозабонига фол ишлатди.

42. Ўйин давом этади. Пенальтига асос топилмади.

40. Чолович рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ВАР билан мулоқот қилмоқда.

39. Норчаевнинг жарима майдонидан йўллаган зарбаси йўлига Гедеш тўғаноқ бўлди.

32. Баҳромов марказда Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнади.

30. Комиловнинг жаримадан узатмаси Чолович томонидан қайтарилди.

28. Черан рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

24. Муҳаммадиев Ғиёсовга нисбатан қўполлик учун огоҳлантирилди.

21. Комиловнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

19. Зарба! Насруллаев узатган тўпга Черан бош билан зарба берди. Йўлдошев жой танлашда адашмади.

15. Ўринбоевнинг зарбаси ноаниқ.

13. Чоловичнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

11. "Навбаҳор" дарвозабони Норчаев билан тўқнашиб кетди.

10. "Навбаҳор" футболчисининг зарбасини Эшмуродов қайтарди.

9. Стандарт вазият Эшмуродовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

8. Ғуломов Чоловични йиқитди. Жарима зарбаси.

7. "Навбаҳор" жарима майдонида икки жамоа футболчилари тўқнашди, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

6. Жиянов чап қанотдан олдинга боришга интилди, тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.

4. Комилов бир неча рақибини алдашга уриниб, тўпни олдирди, Чолович узатган тўп Йўлдошевга келиб тушди.

3. Баҳромов марказда Комиловга фол ишлатди.

3. Ғуломов жарима майдони марказига пас берди, Насруллае тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Жиянов ўнг қанотдан марказга пас беришга уринди, Эшмуродов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Зарба! Шала чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва марказга пас берди, аммо Чераннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Навбаҳор" кўк, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+18   
30 окт 20:39:09
Bek Bek
Navbahor bu durrang bilan Chempionlikni Vodiyda olib qoldi Inshoallah.... Qoyil Sizlarga Mardonavor kurashdinglar..
+15   
30 окт 20:38:11
Umid Tursunov
Nasaf 3-orin bilan chin qalbimdan tabrikleman!!!!
+14   
30 окт 18:38:20
Зоиржон Капаянги.
Навбаҳорга омад. Нефтчи мухлислари бугун Навбаҳорга мухлислик қилади
+13   
30 окт 20:38:58
Навбахор мухлиси..
Assalamu alaykum. Hurmatli Neftchi muxlislari chempionlik muborak!!!! Bu 0:0 sizlarni Insha Allah chempion qiladi. Qolganlar xafa bo'lmang bu esa fakt.
+13   
30 окт 20:17:49
Elbek Normurodov
Navbahor oʻzi uchun emas Neftchi uchun oʻynayapti
+12   
30 окт 20:55:48
quest
Нефтчи газини боссс! Наманган поддержкада!
+11   
30 окт 20:44:44
fahritdin
Бир нарсани тушунмадим! Нега Черанга ракибга очикчасига оёгига зарба берганлиги учун кизил карточка берилмади? Ёки унда дипломатик иммунитет борми?
+11   
30 окт 20:37:49
barselona7
Бу шиптирлар ОГМКга кучи етмаса охирги вақтларда ҳаммага очко улашаётган Навбаҳорни ютолмаса қ*қ борми чемпионлик учун ўйнашига. Мавсумни Рўзи шиптир билан Черан тахта орқасига тиқди. Кейинги мавсумда иккисини ҳам ўрнига муносиб номзодлар келишини кутиб қоламан. Рўзиқул яхши тренер аммо охирги вақтларда мураббийлик курсиси отасидан қолган мерос деб ўйлаяпти шекилли.
+10   
30 окт 20:37:34
Bek Bek
Agar mobodo Neftchi chempion bo'ladigan bo'lsa bu Neftchi futbolchilarini va murabbiylarning emas , koproq Maydon tashqarisidagilarning chempionligi bo'ladi. Hurmat ila OKMK va NAVBAHOR ga qarshi o'yinlarda Durrang o'ynab o'zidan ayb qidirmaydigan Ro'ziqul Berdiev.....
+8   
30 окт 20:38:31
Зоиржон Капаянги.
Навбаҳор Насаф ўйнашди Нефтчи ғалаба қозонди
+8   
30 окт 20:38:11
Abduvali Abdukarimov
Rahmat sizlarga Namanganliklar Neftchi champion
+7   
30 окт 21:28:53
LENEKER
Мен Насаф мухлисиман лекин Нефтчи чемпион булишига карши эмасман , биз Насафни 10- уринда тушиб кетсаям куллаб кувватлаймиз, Нефтчи ишкилиб Чемпион булармикан , охирида жуда кизик тамошалар буладиганга ухшаябдида.
+7   
30 окт 20:38:45
Ishqiboz Muhlis
Эхх Навбахор ўйнаса бўлар эканкуу, молодец
+7   
30 окт 20:38:24
FIFA MANAGER
Iya ko’rshapalaklar yeb qo’yibdiku, endi kim aybdor Paxtakormi? Neftchimi? ????
+7   
30 окт 20:24:13
Muzaffar
Ким бу Черан деганлари итни боласи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика