

У ўйинни трибунадан туриб томоша қилган машҳурлар орасида кўриниш бермади. 46 ёшли бразилияликнинг вирус учун топширган тести мусбат чиққани маълум бўлди. Шу туфайли у меҳмонхонада изоляция қилинган. Унинг аҳволи яхши экани ва гриппга хос аломатларни сезаётгани айтилмоқда.
У кейинги ҳафта бошига қадар одамлар орасида кўриниш бермайди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 доирасида Сербияга қарши ўйинда ёрқин ўйин кўрсатиб, Ришарлисоннинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



