Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади
31 окт 17:15
Янгиликлар
Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати эълон берди.
"Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Насаф" учрашувини Намангандаги "Марказий" стадионида томоша қилиш учун келган "аждарлар"нинг фидойи мухлиси — Маҳмуд Муҳаммадиевнинг учрашувдан қайтиш йўлида автоҳалокатга учраб, вафот этгани бизни чуқур қайғуга солди.
Лига йўл транспорт ҳодисалари қурбонларини камайтириш масаласига 2024 йилда эътибор қаратиб, ўтган йилги Суперлига мавсуми рамзий жамоасини уларнинг хотирасига бағишлаган эди.
Ўз навбатида, Суперлига 27-турининг қолган барча учрашувлари ушбу мухлис хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланишини маълум қиламиз", – дейилади ПФЛ хабарида.
Аввалроқ "Насаф" мухлислари автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар