UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Мутолаа учун. Италия ЖЧ-2022да иштирок этиши, Тунис ва Эрон термалари мусобақадан четлатилиши мумкин Янгиликлар

Мутолаа учун. Италия ЖЧ-2022да иштирок этиши, Тунис ва Эрон термалари мусобақадан четлатилиши мумкин

Ҳайрон бўлманг, ҳаммаси жамоаларнинг ўзи имзолаган қонун бўйича.​..

Ҳозир ЖЧнинг 32 термасидан фақат 30 тасини аниқ айта оламиз

Ўзига хос ҳолат. Жаҳон чемпионатига уч ҳафта қолган бир паллада, Тунис ва Эрон термалари Қатардаги мусобақада иштирок этишини ишонч билан айта олмаймиз. Қизиқ томони шундаки, дунёнинг исталган футбол юристи сизга бу ерда ҳеч бир қонун бузилмаганини таъкидлайди. Ҳеч қачон қаршингизда ким турганини унутманг.

Қароргоҳи Цюрихда бўлган ташкилот асл касби ҳуқуқчи бўлган Инфантино томонидан бошқарилади. Синьор европалик прокурорлар билан кўп бор дуч келганидан, фарзандлари узоқ Қатар мамлакатида таҳсил олишмоқда. Бу орада бундай масштабдаги мусобақалар ўтказиш бўйича тажрибасиз бўлган менеджерлар ёрдамсиз қолмаяпти. Шу билан бирга, Инфантино Қатарга маъқул келадиган ишларга ҳам улгурмоқда.

Айтганча, шайхлар ва эронликларнинг дўстлиги нима бўлди? Балки шу сабабли ҳозир бор эътибор Туниснинг мусобақадан четлатилишига қаратилаётгандир? Умуман олганда, ФИФА вакиллари ўзларини жуда чиройли ҳимоя қилишмоқда, уларга "Қатардаги ЖЧ-2022 норматив актлари" ҳужжати дастак бўлмоқда. Унда ажойиб бир олтинчи модда мавжуд:

Агарда бирор ассоциация мусобақада иштирок этишдан бош тортса ёки ундан четлаштирилса, ФИФА бу вазиятда лозим топган исталган ҳаракатни амалга ошириши, ўзи истаган қарорни қабул қилиши мумкин.

"Ўзи истаган". Сизга ҳеч катталар, қўл қўяётган ҳужжатларингизни ўқиб кейин имзоланг дейишганми? Сиз-чи, шундай қилармидингиз? Қизиғи, дунёнинг ҳеч бир федерацияси бу масала қонунга хилофлиги ёки иштирокчилар ўртасидаги тенгликни бузиши ҳақида эътироз қилганини учратмайсиз. Хўш, ҳужжатни ўзингиз имзолаган бўлсангиз, энди нега дод-фарёд қиласиз?


Эквадор жиддий кураш билан ЖЧда қолди, Тунисни чиқариб юборишлари мумкин

ЖЧга ҳамма чиқишни истайди, фақатгина магазинчи Ғайбулла эмас... Чилиликлар мусобақада қатнашиш истагини билдиришди, сабаби Эквадорнинг қайдномасида асли Колумбияда туғилган Байрон Кастильо кўрсатилганди. Бироқ ФИФА апелляцияни рад этди ва Эквадорни насиб қилса, Қатардаги мусобақада кўрамиз. Энди Тунис термаси бўйича текширувлар бошланган. Фарқи бунга сабаб яширилган туғилганлик ҳақидаги ҳужжатгина эмас. ФИФА юристлари ҳукуматнинг, расмийларнинг футболга аралашишга уринишига кескин реакция билдиради.

Умуман олганда, улар ҳақ. Ҳукуматга одамлар келади-кетади, агарда кимдир даври келганида ўзини қонундан устун қўйса, унда ҳақиқий хаос бошланиб, ҳеч ким вазиятни бошқара олмай қолиши мумкин. Қонунларсиз вазият анча жиддийлашади. ФИФА маълум мамлакатнинг сайлов орқали танланган/тайинланган вакилларни ҳимоя қилиши зарур. Агарда Тунис спорти ва ёшлари вазири очиқчасига мамлакат Футбол Федерациясига таҳдид қилса, савол пайдо бўлади — ушбу мамлакат термаси ЖЧда иштирок этиши нормал ҳолатми?

ФИФАдагилар Тунисда сиёсатчилар футбол ишларига аралашгани бўйича исбот топиб улгуришган. Агар бу расман исботини топса, мамлакат аъзолиги бекор қилиниши мумкин. Санкциялар турли бўлиш эҳтимоли бор. Мисол учун, аввалроқ Кения ва Зимбабве жазоланган. Африкада диктаторлар етарлича топилади ва улар қонун тақиқлаган ишларга ҳам "бурнини суқишни" хуш кўради. Табиийки, ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчилари таркибини охирги паллада ўзгартиришни исташмайди ва Тунисга вақт берилди.

Бироқ ҳукумат вакиллари ҳаракатларини ўзгартиришмаса, йўлланма олиб қўйилиши ва Малига бериб юборишлари мумкин – бу жамоа плей-офф босқичида имкониятни бой берган. Худди шундай ҳолат Евро-1992"да Югославияни Данияга алиштиришда (жамоалар битта гуруҳда ўйнаган) юз берган, лекин у ерда дисквалификацияга БМТ санкциялари сабаб бўлган, УЕФА уларга қўшилган ҳолат.


Футбол – бизнес, бизнесда муҳими обрў ва фойда 

Роналдуга нисбатан анча аввал АҚШдаги ишлари бўйича айблов юзага чиққанда – юристларда шикоятчи аёл "жим юриши" учун пул олгани ва бошқа, янги исботларга эга эмаслигини келтириб беришганида, португалиялик шарафини ҳимоя қилаётган Туриннинг "Ювентус" клуби акциялари нархи тушиб кетганди. 


Аввалроқ реппэр, миллиардер Канье Уэст – Шимолий Америкадаги африкаликлар билан боғлиқ вазиятни қуллик, "танлов" деб қоралаганди. Оммадаги бундай сўзлари оқибатида Уэст миллиардлаб доллар зарар кўрган. Балки ўзи ҳам баъзи компаниялар билан ҳамкорликни тўхтатиш пайида бўлгандир, аммо иш у қадар катта кўламга ўтиб кетиши ва бизнесига жиддий зарба бўлишини кутмагани турган гап.

Катта футбол ҳам бизнес, миллиардлаб долларлар айланадиган бизнес. ФИФА учун эса мундиаль – энг муҳим пул манбаларидан бири ҳисобланади.


Пул кимда бўлса, ўша гапиради – пуллар эса корпорацияларда

Реклама берувчилар Инфантино учун муҳим ҳисобланади. Ва улар билишадики, яқинда Эронда бўлган ишлардан кейин ФИФА қонунлари ушбу мамлакатни мундиаль иштирокчилари қаторидан олиб ташлаб, у ерга Италияни жўнатиш имкониятини беради. Эътиборлиси, юридик жиҳатдан буни оддий йўли бор. Гап, саралаш орқали мусобақага чиқа олмаган, ФИФА рейтинги бўйича энг юқори ўринни эгаллаган терма жамоа ҳақида кетмоқда. Бироқ "Қатардаги ЖЧ-2022 норматив актлари" ҳужжатини энди сиз ҳам биласиз ва Қатарга Тунис ёки Эроннинг ўрнига деярли исталган термани жўнатишлари мумкинлигини тушуниб улгургандирсиз.

Шунингдек, ўйинларга қарши бойкот вариантини унутмаслик зарур. Эрон гуруҳда Англия, АҚШ ва Уэльс термалари билан рўбаро келади. Кейн Қатарда камалак ранг боғич билан ўйнашини маълум қилди, аммо ҳуқуқларни қисман ҳимоя қилиб бўлмайди. Эрондаги аёллар ва эркакларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ким ўйлайди? Бундай ҳолатда АҚШ, Англия ва Уэльс футболчилари майдонга тушмасликлари керак бўлади.

Спорт бу - сиёсат. Футбол жамиятлар низоларини ҳал этишда доимо муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келган. "Инсонлар бир-бирини ўлдирганидан, тўпнинг орқасидан югурсин". Инсонийликнинг чиройли бир кўриниши, лекин ФИФАнинг бир оз кеч қолган реакциясидан мантиқни топиш бироз мушкулдек. Агарда Тунисни мусобақадан чиндан четлаштиришса, ФИФАнинг Эрон бўйича позицияси қаерда қолади?

Ким билади дейсиз, балки бу ҳолатда рақиблар ҳам муҳим роль ўйнар?! Агар АҚШ, Уэльс ва Англия мундиалда Эронга қарши ўйнашни истамаса – ҳеч ким мажбурлай олмайди. Гап катта бизнесга бориб тақалишини инобатга олсак, танлов Азмун эмас, Пулишич, Кейн ва Бэйл термаси фойдасига бўлади албатта. Дарвоқе, ҳозирча ҳеч қаерда захира варианти айнан Италия бўлиши ҳақида гап йўқ. Аммо бошқа бирор терма ҳам кўрсатилмаган. Вариантлар етарли, улар ичида Австралияга имкониятни бой берган БАА ҳам бор. 

Тадбиркорлар вазиятни баҳолаб олишлари зарур. Ақлли инсонлар ўзини қонундан устун қўядиган ва инсон ҳаётини қадрламайдиганларни реклама қилишни истамашмайди. Футболчиларга ачиниш мумкин, аммо ФИФА манфаатларида – Месси ва Роналдуни чиройли мусобақа орқали кузатиш муҳимроқ. Эрон ва Тунис эса бунга ҳалақит қилиб қолиши мумкин. Италиялик реклама берувчилар бор экан, Манчини жомадонларини "томнинг бир бурчагига" йиғиштиришга шошилмаса ҳам бўлади.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика