"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди
09 дек 2025 11:17
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз Рождество арчасини безаш пайтида жароҳатланди, деб хабар берди "The Touchline".
Манбага кўра, гап қаттиқ лат ейиш ҳақида кетмоқда. Англия терма жамоаси футболчисининг тикланиш вақти номаълум.

Аввалроқ Стоунз Англия чемпионатининг 15-турида "Сандерленд"га қарши ўйинда (3:0) қатнашганди. "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Стоунзнинг аниқ тикланиш вақтини билмаслигини тасдиқлади.
31 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум "шаҳарликлар" сафида 13 ўйинда қатнашди. Шунингдек, у кузда Англиянинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги 3 ўйинида ҳам майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар