UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  0 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  2 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  6 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  5 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  10 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, жамоамиз номидан Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Кўплаб футболчиларимиз рўзадор эди. Бу нарса бизга халақит қилишидан қўрқиб тургандим. Бугунги баҳсда 1-таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо айрим жойларда бўш ҳудудлар пайдо бўлиб қолди. "Олимпик-MobiUz" футбол ўйнашни биладиган, маҳоратли ёшлардан иборат жамоа ва уларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. 

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқмиди?

- Иброҳим Нўмонов йўқ эди. У охирги ўйинларда жамоани олдинга бошлаганди, аммо "Хоразм" билан баҳсда жароҳат орттириб олди. Ҳозирда 25 нафар футболчимиз бор, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон – супер. Ташкилотчилик ва атмосфера юқори даражада. Ёшлар ўсиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Шунақа стадионлар ҳар битта вилоятда бўлса, "Олимпик-MobiUz" каби ёш жамоалар кўпаяди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика