UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  4 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  5 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  7 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди Янгиликлар

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги ФИФАнинг 74-Конгресси бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидан ФИФА Низомига, Низомни қўллашни тартибга солувчи регламентга ва Конгресснинг доимий қарорларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, 2027-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш, футболда ирқчиликка қарши глобал позицияни мустаҳкамлаш ва ФИФАга аъзо бўлган ассоциациялар таклифларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олди. 

Конгрессда сўз олган Жанни Инфантино ФИФАнинг вазифаси футболни глобал миқёсда ривожлантириш ва бутун дунё жамоаларига рақобатбардош муҳит ва имкониятлар яратиш эканлигини таъкидлади.

ФИФА президенти 20 ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган турнирлар кўламини кенгайтиришдан ташқари, барча 211 ФИФАга аъзо ассоциациялар учун 15 ёшгача бўлган ўсмирлар футбол фестивалини ташкил этишни таклиф қилди. 

“Бизнинг вазифамиз бутун дунё бўйлаб кўпроқ имкониятлар, ўйнаш, орзу қилиш, иштирок этиш ва баъзан ҳаётни ўзгартириш имкониятини таклиф қилишдир. Шунингдек, нафақат футболчи, балки оддий инсон сифатида ҳам ўсиш имконияти тақдим қилишдан иборат, деди Инфантино.

Конгрессда шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони очиқ овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра, Бразилия 2027-йилда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ўнинчи Жаҳон чемпионатига мезбон мамлакат сифатида эълон қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика