Англия Суперкубоги. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мавсумдаги илк совринга эга чиқди

16 авг 2026, 20:55
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасида Англия Суперкубоги учун ўйин якунланди.

“Арсенал” - “Манчестер Сити” 3:0 LIVE

Гол: 1 - Калафьори (Льюис-Скелли), 28 - Хаверц (Цолис), 48 - Эдегор (Цолис)

“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэл Магальяйнс, Москера, Калафьори, Льюис-Скелли, Гимарайнс, Эдегор, Мадуэке, Цолис, Хаверц.

“Манчестер Сити”: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О`Райли, Ковачич, Андерсон, Семеньо, Фоден, Доку, Холанд.

Учрашув якунланди

84. Эдегор марказда Грилишга қарши қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

81. Семеньонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини лондонликлар дарвозабони яна қайтарди

80. Сака яна бир имкониятдан фойдалана олмади. Букаёнинг зарбасига аниқлик етишмади

73. Шерки узоқдан кучли зарба йўллади, бу сафар ҳам лондонликлар дарвозабонидан сейв

72. "Арсенал" учрашувдаги тўртинчи голини ҳам уриши мумкин эди. Бироқ тўпга Сакадан олдин Доннарумма етиб келди

63. Сака барчани чиройли ва тўғри бажарди. Бироқ зарбага келганда ноаниқ кетди

53. Гвардиол майдон марказидаги қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

gettyimages-2290203787-2048x2048.jpg

48. ГОООЛ. "Арсенал" иккинчи бўлимнинг бошида ҳам гол урмоқда. Эдегор гол урмоқда. Бу голга ҳам жамоанинг янги аъзоси Цолис ассист бермоқда.

Иккинчи бўлим бошланди. Бўлим аввалида ҳар икки жамоа сафида ўзгариш. Райс Гимарайнснинг ўрнига майдонга тушди. Докунинг ўрнига эса Грилиш майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. Гвардиол "шаҳарликлар"ни учинчи голдан қутқариб қолди. Эдегорнинг зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғидан чиқариб юборди

43. "Арсенал"нинг қанот ҳимоячилари учинчи голни киритишлари мумкин эди. Уайтнинг узатмасидан сўнг Калафьори зарба йўллади. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

41. Мадуэкенинг узоқдан йўллаган зарбаси Доннарумма қайтарди

39. Бир дақиқанинг ичида иккита хавфли ҳужум. Биринчи вазиятда Холанднинг зарбасини Давид қайтарди. Иккинчи вазиятда эса Бен Уайт қайтарди.

gettyimages-2290722382-2048x2048.jpg

38. Калафьори симуляция ишлатди ва огоҳлантирилди. Ушбу ҳолатда Ҳусанов жуда ақли ҳаракат қилди

36. Эрлинг Холанд рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

ФАКТ: Риккардо Калафьорининг "Манчестер Сити"га қарши ўйиннинг 23-сониясида киритган голи Англия Суперкубоги тарихидаги энг тезкор гол бўлди. У "Сити" футболчиси Бобби Оуэннинг 1968 йилда "Вест Бромвич"га қарши ўйинда ўрнатилган 58 йиллик рекордини янгилади.

gettyimages-2290197516-2048x2048.jpg

28. ГООЛ. Хаверц ҳисобни оширди. Унга эса "Арсенал"га янги келиб қўшилган Цолис боши билан ассист қилди

22. "Арсенал" хавфли ҳужум ташкил қилди. Бироқ Уайт ўз имкониятидан фойдалана олмади

20. Фоденнинг узоқдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Райя қайтарди. Кейин Холанд ҳам яқин масофадан кучли зарба йўллади. Яна лондонликлар дарвозабонидан сейв

13. "Арсенал" қаторасига икки марта бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ ҳужумда Габриел Ҳусановга қарши қўполлик ишлатганди

8. Голдан сўнг ҳар икки томон ҳужумлар билан бир бирини қийнашмоқда.

gettyimages-2290717990-2048x2048.jpg

1. ГООЛ. АПЛнинг амалдаги чемпионлари ҳисобни очишмоқда. Льюис-Скеллининг супер узатмасидан сўнг Калафьори ҳисобни очди. Лондонликлар ҳисобни очишлари учун 24 сония етарли бўлди

Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia