UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди! Янгиликлар

"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!

"Кристал Пэлас" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида Англия Суперкубоги соврини учун баҳс якунига етди.

Кристал Пэлас - Ливерпуль 2:2 (пен, 3:2)

Голлар: Уго Экитике (40, 0:1), Матета (17-пен, 1:1), Фримпонг (21, 1:2), Сарр (77, 2:2).

Кристал Пэлас: Хендерсон, Гехи (Девенни, 90+4), Лакруа, Ричардс, Эзе, Сарр, Митчелл (Соса, 79), Муньос, Уортон, Камада (Хьюз, 29), Матета.

Захирадагилар: Бенитес, Клайн, Кардинес, Эссе, Лерма, Эдуар.

Ливерпуль: Алиссон, Керкез, ван Дейк, Конате, Фримпонг, Собослаи, Джонс (Эндо, 71), Виртц (Эллиотт, 84), Гакпо, Салах, Экитике (Мак Аллистер, 71).

Захирадагилар: Мамардашвили, Робертсон, Ньони, Нгумоха, Кьеза, Доук.

Огоҳлантириш: Конате (43), Виртц (45).

ЯНГИЛАШ

"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди!

Девенни Жастин нуқтани қўйди, 3:2!

Собослаи гол урди, 2:2!

Соса ҳам адашди! 2:1!

Эллиот ҳам адашди! 2:1

Исмаила Сарр адашмади, 2:1!

Коди Гакпо гол урди! 1:1!

Эзе ҳам гол ура олмади! 1:0!

Алексис Мак Аллистер ҳам гол ура олмади! Даҳшат! 1:0!

Матета, гол! 1:0!

Салоҳ! Гол ура олмади! 0:0.

Пенальтилар серияси бошланмоқда!

Кутганмидингиз, тайёрмисиз? Мана сизга пенальтилар серияси. Ғолибни серияда аниқлайдиган бўлдик.

90+6. УХХХХ! Девенни ноаниқ зарба йўллади. У барчасини ҳал қилиши мумкин эди...

90+4. Бугун катта меҳнат қилган Гехи ўрнига Девенни тушди.

90+3. ЗАРБАААА!! Собослаининг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

90+1. УХХХХХ!! Соса яхши нуқтадан оддий зарба йўллаб қўйди. Акс ҳолда у нуқта қўярди.

5 дақиқа қўшилди.

88. Учрашув якунига оз вақт қолмоқда. Кутилганидек "Ливерпуль" устунлик қилмоқда, лекин ҳисобда эмас.

83. САЛОООҲҲҲҲ!!! У яхши нуқтадан кучли ва Хендерсоннинг қўлига мослаб зарба йўллади.

81. Йўқ, пенальти берилмади. Ҳайронман, бу табиий ҳолат эмасди.

79. СААААРРРРРР!!! САЛ ҚОЛДИ! Тўхтанг, бу ерда пенальти берилиши ҳам мумкин. Тўп Мак Аллистернинг қўлига тегди.

77. ГОООООООЛЛЛЛ!!! "Кристал Пэлас" ҳисобни тенглаштирди, Сарр ниҳоят ўз вазиятидан фойдаланиб кетди!

71. Слот ҳам ўйинга таъсир ўтказишни бошлади. У Экитике ва Жонсни захирага олди ва Энди ҳамда Мак Аллистерни ўйинга ташлади.

69. Виртцнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

62. ЭЗЕЕЕЕЕЕЕ!!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Унинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Алиссон қайтарди! Бразилиялик посбон яқин бурчакни ёпа олди.

58. СААААРРРРР!!! Гехининг узатмасидан кейин Сарр салкам 100 фоизлик вазиятда яна тўпга ета олмади.

56. Гакпонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

54. УХХХХХ! Эзе рақиб дарвозаси яқинига келганида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Эберече пенальти сўради, бироқ ҳакам бу вазиятга пенальти берилмаслигини айтди.

46. ИЯ! Экитике иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уриши мумкин эди. 3 метрдан дарвозанинг ёнида бўла туриб, аниқ зарба йўллай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус! Ниҳоят биринчи бўлим якунланди.

45+5. Фримпонгнинг зарбаси анчагина юқоридан кетди.

45+4. Муньоснинг бошига теккан тўп Матетага борди. У рақиб жарима майдончасига етмасдан беўхшов зарба йўллади. Тўп майдондан чиқиб кетди, офсайд байроғи кўтарилди. Бироқ гол бўлганида гол ҳисобланарди, чунки офсайд бўлмаганди.

45+2. УХХХХХ!! Муньоснинг қанотдан узатган тўпини Сарр бўш қолган дарвозага кирита олмади. Аниқроғи у тўпга ета олмасди.

45+1. Флориан Виртц ҳам огоҳлантирилди.

Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. Зерикарли ўтган бўлимни яна 7 дақиқа томоша қилиш ҳам қийин бўлмоқда.

43. Баҳсдаги илк сариқ карточка Конатега кўрсатилди.

41. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Виртцни рақиб ҳимоячиси тўхтатди.

36. "Кристал Пэлас" анчадан бери зарба бермай қўйганди. Қанотдан узатилган тўпни Хьюз дарвоза томон йўллади. Кучли зарба қарғани уриб туширай деди.

34. "Пэлас" ҳужумга ўтди. Лекин Матета сўнгги пасда адашди. Ван Дейк тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

31. Ўйин темпи жуда паст.

29. Камада алмаштирилди. Унинг ўрнини Хьюз эгаллади.

28. Даичи Камада жароҳат олди. У алмаштириладиганга ўхшамоқда.

21. ГООООООООЛЛЛ!! ФРИМПОНГДАН СУПЕР ГОЛ! Ҳисоб тезда ўзгарди. "Ливерпуль" хатто таблода дуранг кўп туришини ҳам истамаяпти. 18. Тўғрисини айтганда, ҳатто "Кристал Пэлас"нинг гол ҳам ура олмаслиги тахмин қилинганди. Бироқ "Пэлас" ўйинни яхши давом эттирмоқда.

17. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! МА-ТЕ-ТА!!! Жан-Филипп пенальтидан унумли фойдаланди!


15. УХХХХ!! СЮРПРИЗ! "Кристал Пэлас" пенальти тепади. Виржил жарима майдончаси ичида Саррни йиқитди.

14. ЗАРБАААААААА!!! УХХХХХ! Гакпонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон қайтарди. Ҳа, офсайд бор экан. Лекин сейв де факто)

13. "Кристал Пэлас" яна бир бор зарба беришга уриниб кўрди. Лекин бунга эриша олмади. Матета офсайдда қолиб кетди.

12. Номинал мезбонлар бурчак зарбаларига эга бўлишди, бироқ бундан самара чиқмади.

8. "Пэлас" ўйинни дарвозасидан бироз бўлса-да, узоқлаштиришга эришмоқда. Лекин уларнинг ҳужумга ўтиши жуда қийинлашиб кетди.

4. ГОООООООЛЛЛЛ!! УГО Э-КИ-ТИ-КЕ! 80 миллион илк ўйинданоқ ўзини оқлашни бошлади. Чиройли гол кўрдик. Айтганча, Флориан Виртцдан ассист.3. Баҳс "Ливерпуль"нинг ҳудудий устунлиги билан бошланди. Лондонликлар тўпни рақибларига топшириб қўйишган ва ҳимояланишга мажбур бўлишмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Баҳс режа қилинганидек ўз вақтида старт олмади. Жамоалар Диогу Жота хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

-Ҳурматли футбол ишқибозлари! Мавсумдаги илк расмий ўйин старт олиш арафасида.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика