UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  51 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  1 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  35 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  3 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  18 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  28 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2

Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади Янгиликлар

Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади

Саудия Арабистони Премьер лигаси 32-туридан ўрин олган марказий учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ал Насср" – "Ал Ҳилол" 1:1

23:00, 17 май

Гол: Отавио (1), Митрович (90+10-п).

"Ал Насср": Давид Оспина, Султон ал-Ганнам, Али Лажами, Аймерик Ляпорт, Алекс Теллес, Абдулла ал-Ҳайбари, Марсело Брозович, Отавио (Сами ал-Нажи, 83), Айман Яҳё (Али ал-Ҳасан, 74), Садио Мане, Криштиану Роналду.

"Ал Ҳилол": Яссин Буну, Сауд Абдулҳамид, Ҳассан Тамбакти, Али ал-Булайҳи, Муҳаммад ал-Бурайк (Салмон ал-Фараж, 72), Рубен Невеш, Муҳаммад Канно (Носир ал-Давсари, 57), Сергей Милинкович-Савич, Мальком, Микаэль, Александр Митрович.

Огоҳлантириш: Муҳаммад Канно (24), Рубен Невеш (36), Садио Мане (41), Сергей Милинкович-Савич (63), Марсело Брозович (66), Аймерик Ляпорт (68).

Аль-Наср

Отавио - 1'

Премьер-лига . 32-тур

18/05/2024, 00:00

1
:
1
Тугади

Аль-Хиляль

Александар Митрович - 90'

Стадион: Al-Awwal Park

45'
90'
1'  Отавио
1'  Криштиану Роналду
41'  Садио Мане
65'  Марсело Брозович
68'  Эмерик Ляпорт
74'  Айман Яхья (Али Аль-Хасан)
83'  Отавио (Сами Аль-Наджей)
87'  Abdullah Alkhaibari
24'  Мохамед Канно
36'  Рубен Невеш
57'  Мохамед Канно (Нассер Аль-Давсари)
63'  Сергей Милинкович-Савич
72'  Мохаммед Аль-Бурайк (Салман Аль-Фаридж)
90'  Александар Митрович
90'  Михаэль (Mohammed Jahfali)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ўтган турда чемпионликни қўлга киритган "Ал Ҳилол" мағлубиятсиз мавсумни давом эттирмоқда.

90+13. 8 дақиқа қўшиб берилганди. Ўйин ҳали бери тугамаса керак)

90+10. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Митрович пенальтидан унумли фойдаланди! Унинг зарбасини қайтариш имконсиз эди.

90+9. ПЕНАЛЬТИ! "Ал Ҳилол" сўнгги дақиқада пенальти тепади.

Хўш, пенальти белгиланадими????

90+5. УХХХХХХХ!!! Сауд Абдулҳамид "Ал Насср" жарима майдонида йиқитилди. Мане қарама-қарши ҳолатда рақибининг юзига зарба бериб юборди. Кўрамиз, нима бўларкин.

90+4. "Ал Насср"да хавфли вазият юзага келди. Жаримадан узатилган тўпга кимдир боши билан зарба йўллади. Буну тўпни ушлаб олди.

90+2. "Ал Ҳилол" бир неча марта бурчак зарбасини амалга оширди. Булардан самара чиққани йўқ.

Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди.

85. "Ал Ҳилол" бурчак зарбасига эга бўлди. Бир қанча паслардан кейин дарвоза яқинига узатилган тўп майдондан чиқиб кетди.

81. ЗАРБААААААААА!!! Тўп кирмаса кирмас экана... Буну аввалига сейв намойиш қилди. Кейин ал-Ганнам бўш қолган дарвозанинг "рамка"сини пойлади.

80. ЗАРБАААААА!!! Роналдунинг кучли зарбасидан кейин Буну яна реакция кўрсатди. Мана нима сабабдан "Ал Ҳилол" пешқадамлигини тушундим.

79. ЗАРБАААААААААА!!! Митрович бугунги ўйиндаги энг зўр вазиятига эга бўлди. У зарба берганида "Мана гол" деб қўйгандим. Лекин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

68. УХХХХХХХ!!! Роналду оффсайдда турганини ҳис қилган ҳолда тўпни Манега қолдирганди. Садио тўпни тўхтата олмади.

66. "Ал Ҳилол" жарима зарбасига эга бўлди. Невешнинг узатмаси анчагина ноаниқ кўриниш олди.

65. Чемпионликни қўлга киритиб бўлган "Ал Ҳилол" жамоаси тўпни шунчаки назорат қилиб юрибди ва рақибнинг хатоларини кутмоқда.

61. ЗАРБААААААА!!! Отавионинг узатмасидан кейин Айман Яҳё рақиб пости томон зарба йўллади. Гарчи рикошет ҳосил қилган бўлса-да, Буну реакцияси юқори даражада эканлигини кўрсатди ва тўпни қайтариб юборди.

60. Сауд Абдулҳамид ҳужумга ўтганди. Ҳужумчи Садио Мане ҳимояга қайтди ва вазиятга аралашиб тўпни жамоасига олиб берди.

56. "Ал Ҳилол" гол урди, бироқ оффсайд сабабли гол инобатга олинмади. ВАР вазиятга аралашди ва гол инобатга олинмади.

53. ЗАРБААААААА!! "Ал Ҳилол"да зўр вазият бўлди. Оспина рақибининг боши билан йўллаган зарбасини бир амаллаб қайтарди ва дарвозабон билан "ўпишди".

52. ДАҲШААААТТТТ!!! Мане энди Роналду режимида. Буну билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба бера олмади.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПРО-ЛИГАСИ ЖАДВАЛИ

ТАНАФФУС!

45+3. ЗАРБААААААА!! "Ал Ҳилол"нинг узоқ давом этган босими Сергей Милинкович-Савичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эххххх... Роналду бугун прайм ҳолатда эмас. Балки юз фоизлик эмасдир, бироқ яхши имконият юзага келганди. Маненинг қанотдан узатмасини Роналду голга айлантира олмади.

41. Хавфли вазият юзага келиши мумкин. "Ал Ҳилол"да жарима зарбаси.

40. УХХХХХХ! Микаэлнинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди. Давид Оспина ўз ўрнида.

36. "Ал Насср"да ажойиб имконият ююзага келиши мумкин эди. Роналду бу сафар зарба бергиси келмади ва тўпни марказга оширди. Невеш эса тўпни бурчакка чиқариб юборди. 

32. Айни дамда Ар-Риёддаги ҳаво ҳарорати 32 градус эканлиги айтилмоқда. Биздан саааал совуқроқ экана)

27. Ия! Бугун Роналду Холанд-Нуньес режимида. 101 фоизлик имконият голга айланмади.

21. Малком рақиб посбони билан деярли бирга бир ҳолатга чиқиб борди. У зарба беришга улгурди, бироқ Ляпорт ҳам...

19. УХХХХХХХХХХХ!!! Мане иккинчи голга яқин келди. Бироқ Садио зарба бермасдан Бунуни алдаб ўтишни маъқул кўрди. Садио посбонни алдаб ўтолмади ва оффсайд қайд қилинди.

14. "Ал Ҳилол" жарима зарбасига эга бўлди. Муҳаммад ал-Бурайкнинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

12. УХХХХХХХХХХ!!! Яна ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллаш Роналдуга қолди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, устига-устак оффсайд ҳам қайд этилди.

10. ЗАРБАААААА!!! Отавионинг узатмасини Роналду ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

8. Теллес қанотидан тўпни ҳужумдаги Роналду томон оширди. Бироқ Буну баланд сакраб тўпни ушлаб олди.

6. Голдан кейин икки томон тинчиб қолди. "Ал Ҳилол" олдинга бораётгандек туюлмоқда. Бироқ мужмаллик сабабли иш зарбагача етиб бормаяпти.

1. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! УЧРАШУВ БОШЛАНДИ деб ёзишга улгурмасимдан Отавио ҳисобни очди! Супергол!


- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Саудия Арабистонига қаратамиз. Унда Криштиану Роналду сардорлигидаги "Ал Насср" чемпионат пешқадами "Ал Ҳилол"дан реванш олишга ҳаракат қилиб кўради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика