

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби форварднинг трансфери бўйича "Байер" вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан. Немис клуби 25 ёшли ҳужумчи учун тахминан 40 миллион евро сўрамоқда.
Шик аввал ҳам А Серияда тўп сурган — у бир мавсумни "Сампдория"да ўтказган ва кейинчалик "Рома" сафида икки йил ўйнаган.
Чехиялик футболчи Евро-2020'да 4 та гол урди ва Карим Бензема (Франция) ва Эмил Форсберг (Швеция) билан мусобақа тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 та гол билан ҳозирча пешқадам ҳисобланади.
Эътиборлиси, Шикдан ташқари рўйхатдаги барча футболчилар Евро-2020'ни тарк этган. Чехия эртага мусобақанинг 1/4 финалида Дания билан тўқнаш келади.



