"Милан" "Байер" билан Шик трансферини муҳокама қилди
02 июл 2021 21:28
Янгиликлар
"Милан" "Байер" билан Шик трансферини муҳокама қилди
Италиянинг "Милан" клуби Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикка қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби форварднинг трансфери бўйича "Байер" вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан. Немис клуби 25 ёшли ҳужумчи учун тахминан 40 миллион евро сўрамоқда.
Шик аввал ҳам А Серияда тўп сурган — у бир мавсумни "Сампдория"да ўтказган ва кейинчалик "Рома" сафида икки йил ўйнаган.
Чехиялик футболчи Евро-2020'да 4 та гол урди ва Карим Бензема (Франция) ва Эмил Форсберг (Швеция) билан мусобақа тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 та гол билан ҳозирча пешқадам ҳисобланади.
Эътиборлиси, Шикдан ташқари рўйхатдаги барча футболчилар Евро-2020'ни тарк этган. Чехия эртага мусобақанинг 1/4 финалида Дания билан тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар