Мерсон: "Челси" Холандга кўпроқ эҳтиёж сезмоқда"

Alisher
16 фев 2021, 14:34
Англия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Пол Мерон "Челси"га "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандни олишни маслаҳат берди.

"Эрлингга ҳаммадан ҳам кўпроқ "Челси" эҳтиёж сезмоқда. Агар у билан ёзда шартнома имзоланилса, келажакда Холандни даромад учун сотиш ҳам мумкин бўлади, сабаби у ҳали жуда ёш.

Холанд уни сотиб олиш бахтига муяссар бўлган клубнинг умидларини тўлиқ оқлайди. Бу ўйинчи ҳар қандай топ-жамоага чемпионлик титули учун курашда ёрдам беради", - дейди Мерсон.

Холанд "Боруссия" (Дортмунд)га 2019 йилнинг декабрида ўтган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tribalfootball