

"Эрлингга ҳаммадан ҳам кўпроқ "Челси" эҳтиёж сезмоқда. Агар у билан ёзда шартнома имзоланилса, келажакда Холандни даромад учун сотиш ҳам мумкин бўлади, сабаби у ҳали жуда ёш.
Холанд уни сотиб олиш бахтига муяссар бўлган клубнинг умидларини тўлиқ оқлайди. Бу ўйинчи ҳар қандай топ-жамоага чемпионлик титули учун курашда ёрдам беради", - дейди Мерсон.
Холанд "Боруссия" (Дортмунд)га 2019 йилнинг декабрида ўтган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.



