Англия кубоги ярим финалига қуръа ташланди

Оқил Абдубарноев
6 апр 2026
Якшанба оқшомида ўтказилган Англия кубогининг ярим финал қуръа ташлаш маросими мусобақа грандлари – "Манчестер Сити" ва "Челси" учун тенг кучли рақибларни тақдим этди.

Қуръа ташлаш маросими оқшомнинг сўнгги чорак финал учрашуви – "Вест Хэм" ҳамда "Лидс Юнайтед" ўртасидаги баҳсдан сўнг бўлиб ўтди. Асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган мазкур ўйинда пенальтилар сериясида "Лидс"нинг қўли баланд келди.

"Манчестер Сити" чорак финалда "Ливерпуль"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этиб, мусобақадан чиқариб юборган бўлса, "Челси" учинчи дивизион вакили "Порт Вейл" устидан 7:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.

Шу билан бирга, "Саутгемптон" Премьер-лига пешқадами "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдаги асосий сенсациялардан бирини қайд этди.

Ярим финал қуръаси натижасида қуйидаги жуфтликлар шаклланди:

"Челси" – "Лидс Юнайтед"
"Манчестер Сити" – "Саутгемптон"

Ярим финал баҳслари 25 ва 26 апрель кунлари "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia