UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Мен Купер эмасман Янгиликлар

Мен Купер эмасман

Кеча Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Эктор Купер бир гапни кўп такрорлади.

Яъни, терма жамоамиз бош мураббийи Осиё Кубогининг 1/8 финалида рақиб танламаймиз ва кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ деди. Албатта, бу бош мураббийнинг фикри ва уни ҳурмат қиламиз. Лекин шу ўринда ўз фикримни айтадиган бўлсам, тўғриси 1/8 финалда мен рақиб танлаяпман ва бу жамоа Австралия бўлмаслигини хоҳлайман. 

Эҳтимол Австралия зўрға гуруҳдан чиққандек кўриниши мумкин, бироқ амалда улар анча кучли. Қолаверса, Австралия биз билан ўйинларда доим омадли бўлган. Бу жамоага гол урганимизни эслай олмадим. Шу боис гуруҳни пешқадам сифатида тугатиб Қатар ёки Саудия Арабистони билан ўйнаганимиз маъқул. 

Тўғри, Австралияга қарши ўйнашни хоҳлаётганлар ҳам кам эмас. Бу ўринда кўпчилик 2011 йил рўй берган ўша 0:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олиш ҳақида гапиряпти. Мағлубият аламини олишимиз мумкин, лекин бунга ҳали озгина бор деб ўйлаймиз. Ҳар ҳолда улар билан сал кейинроқ, кейинги босқичларда тўқнаш келганимиз маъқул. 

Ҳозирча эса биз учун энг қулай рақиб араблардан бири бўлса керак: майли Қатар ёки Саудия Арабистонидан бири бўла қолсин. Чунки биз арабларга қарши тўп тепганда кўпроқ ишончга эга бўламиз ва омадлимиз. Фақат бунинг учун Япония билан кечадиган беллашувда ютқазмаслигимиз керак бўлади. Шундагина гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қоламиз.

Агар бугунги баҳсни ижобий якунласак, ундан сўнг кейинги босқичдаги рақибимизни кутамиз. Чунки Қатар - Саудия Арабистони баҳси бизнинг ўйин тугашига оз қолганида бошланади. Уёғи эса ўзингизга боғлиқ: хоҳланг у жамоага мухлислик қилинг, хоҳланг бунисига. 

Ҳар ҳолда бу борада мен Купер эмасман ва айнан 1/8 финал учун рақиб танлайман. Ва истардимки, кейинги босқичда Австралия бизга  тушмасин.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика