

Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.
Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради", – дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган хабарда.
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Championat.asia сайтига интервью бериб, ЖЧ олдидан қандай режалар амалга оширилаётгани хусусида маълумот берган эди.



