Мбаппе ва Холанд қайси футболчилар улар учун кучли рақиб эканлигини айтди
		
		03 янв 2022 19:43
        Янгиликлар	
	 
				 
				Мбаппе ва Холанд қайси футболчилар улар учун кучли рақиб эканлигини айтди
Афтидан, дунёда Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд билан майдонда учрашишни хоҳловчи ҳимоячилар қолмагандек кўринади, бир неча йиллардан буён ушбу ҳужумчилар рақибларини даҳшатга солмоқда. Бироқ, маълум бўлишича, ҳатто бу "йиртқичлар"ни ҳам чўчитадиган футболчилар бор.
Ўзаро дуч келган энг қийин рақиб ҳақида сўралганда, Эрлинг Холанд "Ливерпуль" ҳимоячиси Ван Дейк номини айтди. "Ван Дейк жуда истеъдодли ҳамда кучли, унда ҳақиқий ҳимоячига хос барча фазилатлар мужассам. У ажойиб ўйинчи".
Холанд 2019 йилда Ван Дейкка қарши ўйнаган, унинг "Залцбург"и "Энфилд"да "Ливерпуль"га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Айтганча, ўша баҳсда норвегиялик форвард битта гол уришга муваффақ бўлганди.
Килиан Мбаппе ҳам худди шу саволга жавоб берар экан, бошқа футболчининг номини айтди: Жижи Буффон. Мбаппе "Монако" сафида италиялик посбон жамоасига қарши ўйнаган ва 2017 йилда улар қисқа вақт ПСЖда жамоадошга айланган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар