Перес: "Беллингем, Виниcиус ва Мбаппе "Реал"да қолади"

Sherzod Nurmatov
4 июн 2026, 19:12
"Реал" президенти Флорентино Перес агар у президентлик сайловида ғалаба қозонса, клуб Жуд Беллингем, Виниcиус Жуниор ва Килиан Мбаппени сақлаб қолишини ваъда қилди.

“Вини қолишни истайди ва мен ҳам шуни истайман. Унинг шартномаси тугашига ҳали 1 йил бор. Ҳали вақт мавжуд. Сиз менинг кимлигимни биласиз. "Реал" мухлислари менга ишонишлари керак. Бизда ажойиб жамоа бўлади.

Барча клублар Жуд Беллингем, Вини ва Килиан Мбаппени хоҳлайди. Улар энг зўрлари. Албатта, улар қолади. Килиан Мбаппе "Реал"га кўп нарса олиб келади. У "Реал"да албатта муваффақият қозонади. Килиан Мбаппе? Ҳеч ким бундай ажойиб ўйинчига шубҳа қилмаслиги керак. Мбаппенинг статистикасига қаранг, шунда у қандай ажойиб ўйинчи эканлигини тушунасиз”, – деди Перес.

Мадридликлар президенти сайлови якшанба, 7 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›