"Марсель" "Арсенал"дан Гендузини ижарага олмоқчи
01 окт 2020 18:00
Янгиликлар
"Марсель" "Арсенал"дан Гендузини ижарага олмоқчи
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи бошқа клубга ўтишга яқин.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли франциялик футболчига "Марсель" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Олимпик" хавбекнинг ижараси борасида Лондон клуби билан музокараларни бошлаган. Францияликлар Чемпионлар лигаси олдидан ўрта чизиқни кучайтириб олишмоқчи.
Гендузининг лондонликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи ўтган мавсум "Арсенал" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар