Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"

Mirjalol Normatov
21 фев 2026, 01:48
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛда "Вулверхэмптон" майдонидаги дурангдан кейин ҳиссиётларини ижобий руҳга ўтказа олиши мумкинлигини айтди.

"Биз шуни қилишга интиляпмиз. Биринчи реакция - оғриқлар. Кейин эса: "Энди нима қилишимиз керак?". Ҳаммаси шу.

Бошқа ишни қила олмаймиз ҳам. Биз майдонга тушиб, натижа кўрсатишимиз керак. Сўзлар орқали ҳам барчаси равшан. Футболчи бўлганман - дуранг ва мағлубиятларда ҳам мени яхши кўринглар. Ғалабалар пайти мени яхши кўриб қолиш осон. Футболчиларни қўллаш ва улар билан ёнма-ён бўлиш керак. Улар ҳозир шунга муҳтож", - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: arsenal.com