UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  3 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  4 14:19Уокер идеал ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида гапирди  4 13:54АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи  1 13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   3 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   5 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  10 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  3 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  1 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  16 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  6 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  4 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  7

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам" Янгиликлар

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам"

Англия термаси ҳимоячиси Харри Магуайр Евро-2020 доирасида Украина устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Кетма-кет икки марта катта турнирларнинг ярим финалида ўйнаш - катта натижа. Кечани бузишни истамайман. Олдимизда катта ўйинлар бор. Бу сафар финалга чиқишни истаймиз. ЖЧда буни уддалай олмагандик. Бу ерда ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатаётганимиз ажойиб. Бироқ юқори чўққига ҳали чиқмадик.

Кийим алмаштириш хонасида барча ишонч билан ўтирибди. Биринчи бўлим осон ўтгани йўқ. Ўзимиз истагандек тезкор гол ургандик, аммо схемани ўзгартириб, ўзимиз учун ҳам муаммолар яратдик. Иккинчи гол эса бизни хотиржам қилди. Ўйин назорати бизнинг қўлимизга ўтди. Учинчи ва тўртинчи голни уришга ҳам ҳақли эдик. Энди дам олиб, тикланиш керак.

Ҳужум зонасида биз ҳимоячилар ҳам қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Бугун бир эмас иккита гол урдик. Люк бизга ажойиб паслар оширмоқда. Гол муаллифи бўлиш яхши, аммо асосийси - ғалаба. Ярим финал эса биз учун жуда ҳам кам. Финалда ғалабага эришишни истаймиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика